Бруну Фернандеш бошқа клубга ўтиши мумкин
02 июн 19:43
Новости
Бруну Фернандеш бошқа клубга ўтиши мумкин
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш "Бавария"га ўтиши мумкин.
Мюнхен клуби раҳбарияти 29 ёшли португалияликнинг агенти билан боғланди. Шунингдек, "Барселона" ҳам ярим ҳимоячига бефарқ эмас. Ҳозирча ўйинчининг вакиллари билан алоқа ўрнатилмаган, аммо Каталония клуби тез орада музокараларни бошлаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери "Манчестер Юнайтед"да ўйнайди. Футболчи бу вақт давомида барча мусобақаларда 230та ўйинда майдонга тушиб, 79та гол ва 64та ассист қайд этди.
Комментарии