RU

Последние новости

08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйнидан қониқиш ҳосил қиляпман"  0 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   1 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   1 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  9 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  2 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  24 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  11 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1

Брендан Рожерс: "Оғир мағлубият. Биринчи бўлимда ўйинни биз бошқаргандик" Новости

Брендан Рожерс: "Оғир мағлубият. Биринчи бўлимда ўйинни биз бошқаргандик"

"Лестер" бош мураббийи Брендан Рожерс АПЛ доирасида "Тоттенхэм"га (2:6) қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

"73 дақиқа яхши ўйин кўрсатдик, балки, учрашувдаги энг яхшиси бўлиб ҳам тургандик, вазиятлар яратдик. Кейин эса хатоларимиз учун жазолашди. Футболчилардан қўрқмасдан ўйнаш кераклигини сўрадим, улар шундай қилдилар ҳам. Икки марказий ҳимоячимиз фантастик ўйин кўрсатаётганди. Бироқ ғалаба учун уларнинг бирини олдинга чиқаришимиз керак эди. Аммо ўйиндан кўра натижа жуда ёмон бўлди.

Футболчиларим учун дардим бир. Улар бунга лойиқ эмасдилар. Йигитлар прессингда яхши ўйнашди, хатолар эса натижанинг ўзгаришига сабаб бўлди. Шундай ўйинларда мағлуб бўлгандан кейин ишонч ҳам пасайиб кетади. Ҳақиқатдан ҳам оғир старт бўлди. Энди эса тикланиб, ўзимизга келиб олишимиз учун термалар ўйинлари бор.

Босим кучли бўлмоқда. Ҳар куни ўз ишимни қиляпман. Мухлисларнинг биздан кўнгли совиётганини тушуняпман. Буни яшириб бўлмайди. Бу ҳолатга жавоб беришим керак. Нима бўлган тақдирда ҳам клуб эгаларини ҳурмат қиламан. Улар мени қўллаб-қувватлашмоқда. Ўйиннинг қандай борганини ҳисоб кўрсатиб бера олмади, деб ҳисоблайман.

2:6 - жуда қаттиқ ҳисоб. Кетма-кет олти мағлубият ҳеч кимнинг фойдасига ишламаяпти. Аммо бугун ўйиннинг биринчи бўлимини биз бошқардик. Биринчи голни ургандан кейин йигитларнинг миясида ғалаба қозониб бўлганлик фикри айлангандир. Аммо улар шунда ҳам охиригача курашишди", - деди Рожерс.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика