Бразилиялик афсона ёнғин оқибатида касалхонага тушиб қолди
20 мая 2025 11:12
Новости
Бразилиялик афсона ёнғин оқибатида касалхонага тушиб қолди
"Бавария" ва "Интер" собиқ футболчиси Лусио бахтсиз ҳодиса натижасида куйиш жароҳатини олди.
Бу ҳақда "Globo" хабар бермоқда.
Манбага кўра, пайшанба куни Лусионинг уйида камин портлаган. Бразилиялик футболчи касалхонага ётқизилган. Собиқ футболчининг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда ва у ҳушида.
Лусио фаолиятини 2020 йилда якунлади. Ҳимоячи Европада "Байер", "Бавария" ва "Интер" жамоаларида тўп тепган. "Бавария" билан 3 марта Бундеслига ва Германия Кубогини қўлга киритган. "Интер" билан биргаликда Италия чемпиони бўлган ва Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии