RU

Последние новости

00:20ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2 (матнли трансляция)  314 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  15 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  1 00:03Илёс Зейтуллаев: "Мени худо шундай яратган экан. Сочларим тўкилиб, соқол ўсиб чиқди. Менга Спалетти ёқади, лекин мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  0 23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  2 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  2 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0 22:35Тимур Кападзе: "Биз яхшироқ ўйнадик ва ғалабага яқин эдик"  19 21:55Суперлига. ОКМК меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  9 21:49Ямаль ва Левандовски асосий таркибда! "Барселона" — "Ньюкасл" баҳси учун таркиблар маълум бўлди  21 21:15Суперлига. "Бунёдкор" сафарда "Хоразм"дан устун келди, "қалдирғочлар" ўйинни 10 киши бўлиб тугатишди  10 21:11Суперлига. Драматик оқшомда "Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  65 20:51Ричардс:"ЕЧЛда "Реал"дан кучлироқ жамоалар бор, масалан "Барселона"!"  18 20:22Гвардиола: "Ман Сити" "Реал"дек бўлишини хоҳлайман!"  16

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи чорак финал ҳақида қандай фикрда? Новости

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи чорак финал ҳақида қандай фикрда?

Бразилия футзал терма жамоаси бош мураббийи Хавьер Маркиньос Коста-Рикага (5:0) қарши кечган нимчорак финал баҳсидан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

- Ўйин ҳақида.

- Учрашув биз учун жуда муҳим эди, сабаби  плей-офф гуруҳ босқичидаги учрашувлардан бироз фарқ қилади. Плей-офф босқичидаги учрашувларга яхши киришиб кетишимиз муҳим эди. Буёғига ҳар бир учрашув финалдек ўтиши аниқ. Энди мусобақадаги иштирокингизни давом эттиришингиз мумкин ёки уйга жўнаб кетасиз. Ҳар бир босқичда чиройли ўйин намойиш этиб, жараёндан роҳатланишимиз керак. Руҳий томонлама хотиржам бўлиш, ўз мақсадларимизга эришишимизда ёрдам беради. Биз бугун ажойиб ўйин ўтказдик.

- Бразилия терма жамоаси биринчи бўлиб чорак финалга йўл олди. Чорак финалдаги бўлажак рақиб Эрон ёки Марокаш бўлади. Кейинги босқич ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Чорак финал баҳсида икки жамоа ҳам тенг ўйин намойиш этишини кутяпман. Икки жамоада индивидуал маҳорати ўта кучли футзалчилар йиғилган. Бу томонлама улар бизга кўп бош оғриқ бўлиши аниқ. Биз ҳимояда янада яхшироқ ўйнашимиз керак. Фақатгина шу йўл бизни ярим финалга етаклай олади.

- Кўпчилик Бразилияни ушбу Жаҳон чемпионатидаги энг кучли жамоа деб атамоқда. Ушбу фикрларга изоҳ бериб ўтсангиз?

- Бу нормал ҳолат, сабаби биз беш карра Жаҳон чемпионларимиз. Ўзбекистондаги мусобақада ҳам ушбу натижани такрорлашни мақсад қилганмиз. Бизни фаворит деб ҳисоблашлари бизга ҳар доим босим ўтказиб келган. Инсонлар Бразилия терма жамоасининг учрашувларини томоша қилиб, футзалчиларнинг маҳорати ва улар ўз клубларида етакчи эканлигини кўриб, шундай хулосага келишади. Ушбу фикрларга эътибор бермаслигимиз ва ўз мақсадимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Оёғимиз ердан узилган куни биз мағлуб бўламиз, мен буни аниқ биламан.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика