RU

Последние новости

22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  3 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  46 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  36 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  24 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3

Бранко Иванкович кечаги саволни эслади ва ҳакамликдан очиқчасига норози бўлди - матбуот анжумани Новости

Бранко Иванкович кечаги саволни эслади ва ҳакамликдан очиқчасига норози бўлди - матбуот анжумани

ОЧЛ 5-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Персеполис" учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози иштирок этди.

Бранко Иванкович: - Кеча эронлик журналист ҳакамларнинг эҳтимолий хатоларидан қўрқмайсизми деб сўраганди. Мен эса буни шунчаки футболдаги ҳолат сифатида баҳолагандим. Бугун эса айнан ҳакамликдан кўнглим тўлмади. Бунга қадар ОЧЛда 4 ўйин ўтказдик. Биринчи баҳс айнан "Пахтакор" билан бўлганди. Ўшанда "Пахтакор" жамоамизга яққол оффсайддан гол урганди. Ҳакам эса ҳисоблаган. "Ал Садд" билан ўйинда ҳам яна оффсайддан гол уришди ва бу ҳисобланди. Бугун ҳам жамоамиз фойдасига берилиши керак бўлган яққол пенальти белгиланмади. "Пахтакор"га қарши ўйинда гол уриш учун 20-25 вазият яратишнинг иложи йўқ. Ҳар иккала жамоа бугун яхши ўйнади ва кескин ҳаракат қилди. Лекин ҳакамлар рақибнинг асосий футболчисига айланди.


Одатда мен ҳакамлар ишини муҳокама қилмайман. Лекин бугунги ҳакамлик менга ёқмади. Бу ҳақиқат. Ўтган йили ҳам, жорий мавсумда ҳам ОЧЛда бизга қарши ҳакамлик жуда ёмон ҳолатда бўлмоқда. Айнан ҳакамларни деб биз камида 4 очкодан маҳрум бўлдик. "Персеполис"ни Осиёда ҳакамлик бузиб ташламоқда. Ўтган йили Японияда ҳам бизга қарши шундай ҳолат юзага келганди.

"Пахтакор" осон рақиб эмас. Уларга қарши кўплаб вазиятлар яратишнинг имкони йўқ. Жамоа яхши ҳимояланди, қўшимчасига дарвозабон "Пахтакор"ни голлардан қутқарди. Бугун айнан у жамоанинг қаҳрамонига айланди.

Жисмоний ҳолат? Тўғри, ҳар 4-5 кунда футбол ўйнаш оғир. Лекин мен муваффақиятсизликка буни сабаб сифатида кўрсатмаган бўлардим. Бугун ҳам яхши ўйнадик аслида.

"Ал Садд" мусобақа фаворити. Улар жуда кучли жамоа. Менимча, "Ал Садд" билан биргаликда "Пахтакор" жамоаси плей-офф босқичига йўл олишади.

Рейтинг: +49   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика