RU

Последние новости

22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  7 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  92 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2

Боксчиларимиз Россиядаги халқаро турнирда 5 та медалга сазовор бўлишди Новости

Боксчиларимиз Россиядаги халқаро турнирда 5 та медалга сазовор бўлишди

Теги :  Бокс
Россия Федерациясининг Анапа шаҳрида 2001-2002 йилда туғилган боксчилар ўртасида Халқаро тоифадаги спорт устаси Николай Павлюков хотирасига бағишланган мусобақа якунига етди.

Турнирда Россия, Куба, Қозоғистон, Арманистон, Швейцария, Ҳиндистон, Филиппин, Қирғизистон, Грузия, Украина, Беларусь ва Ўзбекистон мамлакатларидан 113 нафар боксчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди.

Мусобақада финал жанглари бўлиб ўтди. Эътиборлиси, -49 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Шаҳзод Музаффаров қозоғистонлик Муҳаммадсобир Бозорбойулини мағлуб этди. -64 кг вазнли боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев эса россиялик Аҳмадшох Маҳмадшоевдан устун келиб, олтин медалга эга чиқди. Кеча ўтказилган жангларда Хуршидбек Расулжонов (-56 кг), Нурислом Исмоилов (-69 кг) ва Суҳробжон Кайимов (-75 кг) бронза медалига сазовор бўлганди.

Мусобақа якунларига кўра, терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида Россиядан сўнг иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликка Қозоғистон терма жамоаси якун ясади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика