Бобур Зуҳриддинов: "Бугун бизга омад кулиб боқди"
30 сен 2016 21:51
Новости
Бобур Зуҳриддинов: "Бугун бизга омад кулиб боқди"
Ёшлар Биринчилигининг 24-туридан ўрин олган "Обод" - "Нефтчи" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Бобур Зуҳриддинов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Бугунги ғалабамизнинг асосий омилларидан бири - йигитларни 90 дақиқалик учрашувга тайёрлай олганимиз бўлди. Қолаверса, баҳс биз учун омадли кечди, деб ҳисоблайман. Шу боис ҳам, ҳимояда яхши ўйнай оладиган "Нефтчи"ни мағлубиятга учрата олдик. Учрашувдан кўнглим тўлди, чунки йигитлар ўз вазифасини тўлиқ бажарди ва рақиб дарвозаси олдида бошқа учрашувларимизга нисбатан голга тортадиган вазиятларни камроқ яратган бўлсакда, улардан фойдаланишнинг уддасидан чиқдик. Энг асосийси, бугунги беллашувда бизга омад кулиб боқди.
"Обод" ФК матбуот хизмати
Похожие новости
22:13
"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади" 0
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии