RU

Последние новости

06:01Ёрқин Назаров: "БАА ақлли жамоа, ғалаба қозонмаслик мундиал вазифасини қийинлаштиради"  0 01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  0 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  2 01:44Миллатлар лигаси. Коло Муанининг голлари Францияга Бельгия устидан ғалабани тақдим қилди  0 01:40Миллатлар лигаси. Италия Исроилни йирик ҳисобда таслим қилди  5 01:21Гюндоган, Мюллер ва Нойер терма жамоа билан хайрлашишди  0 01:11Шченсни: "Мен қўрққан ягона футболчи Месси бўлган"  0 00:40Суперлига бош директори: "ЧЛнинг янги формати ўзини оқламаяпти"  4 22:56"Реал" "Байер"нинг 40 млн. евролик футболчисини сотиб олмоқчи  0 22:27ФФФ бренд ҳамкори: "Мухлислар Мбаппени ёқтиришмайди"  2 21:50МЮ йил бошида сотиб юборган футболчисини 20 млн. еврога қайтариб олади  4 20:50Ёмғирли ГАЛЕРЕЯ  6 20:41Бир йил футбол ўйнамаган Неймар ОЧЛ баҳсида майдонга тушиши мумкин  1 20:38Оллоберган Каримов: "Орзуларимдан бири амалга ошди. Аргентина билан муносиб ўйнадик"  1 20:20Англия футбол ассоциацияси Гвардиола билан боғланди, мураббий тез орада қарор қабул қилади  0

Бобур Йўлдошев: "ТТЙМИ майдонини кўриб тўғриси ачиндим" Новости

Бобур Йўлдошев: "ТТЙМИ майдонини кўриб тўғриси ачиндим"

Олмалиқнинг АГМК жамоаси бу турда ҳам ғалабали юришини давом эттирди.

Миржалол Қосимов шогирдларининг навбатдаги "қурбони" "Андижон" жамоаси бўлди. Coca Cola Суперлига 11-турида ТТЙМИ стадионида кечган учрашувда олмалиқликлар рақибларини 3:1 ҳисобида таслим қилди ва мағлубиятсиз сериясини 11та учрашувга етказди. Ушбу баҳсдан сўнг АГМК жамоаси ҳимоячиси Бобур Йўлдошев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Тўғри "Локомотив" билан ўйиндаги сценарий такрорланди. Лекин, "Андижон" кўпроқ ҳимояга эътибор қаратди, бўш ҳудудлар қолдирмасликка ҳаракат қилди. "Локомотив" эса очиқ ўйин таклиф қилганди. Биринчи бўлимда вазиятлар яратмоқдамиз, имкониятлар бўляпти. Аммо, гол уришга қийналмоқдамиз. Шу нарса бизга тўсқинлик қилмоқда дейишим мумкин.

ТТЙМИ майдонини кўриб тўғриси ачиндим. Авваллари ҳам бу ерда кўп ўйнаганман, майдон ҳолати аъло даражада бўларди. Мураббийимиз айтганларидек бу баҳона бўлмаслиги керак. "Андижон" ҳам шу майдонда ўйнади, биз ҳам. Лекин, у қадар ёмон эмас, бемалол футбол ўйнаса бўлади.

Мағлубиятсиз серия қайд этаётганимиздан хурсандман. Бу ҳолат ёқимлидир. Ўтган мавсумда жамоа мураббийдан тортиб футболчигача янгидан тузилганди. Ҳар қандай жамоани шакллантириш учун маълум бир вақт керак бўлади. Бу йил жамоамиз ҳар томонлама шаклланишга эришди. Олдинга интилиш ва ўсишда давом этамиз",- дейди Йўлдошев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика