RU

Последние новости

08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  2 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  35 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  10 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0

Бобир Абдихолиқов: “Бу мавсум тўпурар бўлишни мақсад қилганман” Новости

Бобир Абдихолиқов: “Бу мавсум тўпурар бўлишни мақсад қилганман”

Рўзиқул Бердиев бош мураббийлигидаги “Насаф” жамоаси мавсумни кўтаринки руҳиятда бошлади.

Қаршиликлар кетма-кет учта турда юз фоизлик натижа қайд этган ҳолда биринчи ўринни банд этиб турибди. “Аждарлар” “Қизилқум”, “Андижон”, “Сурхон” жамоалари устидан ишончли тарзда ғалаба қозонди. Мана шу беллашувларда жамоа ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов 3та гол урди. Тезкор дриблинг соҳиби миллий терма жамоамизнинг февраль ойидаги йиғинига ҳам жалб қилинди. Яқинда иқтидорли футболчини суҳбатга чорлаб ўзимизни қизиқтирган саволлар жавоб олдик.



- Суперлига баҳслари коронавирус сабаб маълум муддатга тўхтатилди. Демак, ортда қолган учта тур ҳақида фикрлашсак, қисман хулосалар чиқарсак бўлади. “Насаф” ўз фалсафасига содиқ қолган ҳолда ҳаракат қилмоқда. Жамоага келган янги футболчилар, легионерлар ҳам ўзларини кўрсатишмоқда. Бу ҳолат алдамчими? Ёки жамоанинг мақсадлари ростдан ҳам жиддийми?
- Албатта. Ҳар бир ўйинда ғалаба иштиёқида майдонга тушамиз. Мухлисларимизни хурсанд қилишни, ғалаба тортиқ қилишни ўйлаймиз. Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш учун ҳаракат қиламиз. Бунга салоҳиятимиз етади деб ўйлайман. Аввало биринчи ўринда соғлиқ туради. Бошқа касб эгалари ҳам ўзларини асрашлари керак. Ҳаммаси тез орада ўтиб кетишига ишонаман.

- Ўтган давр мобайнида жамоа авлодлар алмашинуви жараёнини бошидан ўтказди. Жамоадошларингиз Шароф Муҳитдинов, Ислом Кенжабоев тажриба тўплаб, етакчиликни ўз қўлига олмоқда...
- Авлодлар алмашинуви ҳамма жамоада бўлади. Қолган футболчилар ҳам махоратини ва тажрибасини ошириб бормоқда. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Янада олдинга интилишимиз лозим.

- Ўтган мавсумда Ҳумоюн Муртазоев марказий ҳужумда ўйнагани боис сиз кўпроқ қанотда ўйнадингиз. Бу йил эса вазият бошқача. Тўпурар бўлишни мақсад қилганмисиз?
- Қандай мусобақа бўлишидан қатъий назар, кўпроқ гол уриб тўпурарлар пойгасида етакчилирдан бўлишга ҳаракат қиламан. Жамоамга фойда тегса бўлгани. Суперлига, Ўзбекистон кубоги, Лига кубоги фарқи йўқ.



- Миллий терма жамоа билан Беларусга қарши кечган учрашувда иштирок этдингиз. Таассуротлар қандай? Барибир, олимпия терма жамоаси билан ўртадаги фарқ катта...
- Европа вакили билан тенгма, тенг ўйнадик. Натижа муҳим эмас. Расмий баҳслар олдинда ҳали. Ўртоқлик ўйинлари орқали тажриба ва малака тўплаймиз.

- Вадим Абрамовда бошқа мураббийларда кўрмаган қайси жиҳатларни сездингиз?
- Кўпроқ ўйинни ўз қўлимизга олишимизни айтди. Назарий машғулотларда “Манчестер Сити”нинг ўйинларини ўргандик. Майдонга чиқишдан олдин ҳар томонлама кўрсатма берди.

- Икки нафар легионе Марко Станоевич, Дилавер Харисдан нима кутса бўлади?
- Иккиси ҳам яхши савиядаги футболчилар. Станоевич “Сурхон”га гол уриб ғалабага ҳисса қўшди. Харис ҳам чакки эмас. Фақат янада юқори спорт формасига кириб олиши учун вақт керак.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика