RU

Последние новости

01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  1 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  1 00:23Франция. ПСЖ - "Тулуза" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  14 23:52Бундеслига. "Бавария" - "Аугсбург" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  1 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  7 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  0 21:48Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"   4 21:35Рўзиқул Бердиев: "Чемпионатда ҳеч қандай мақсад қолмаган"  13 21:09Жамшид Саидов: "Ёш болалардек ўйнадик, рақиб бизни янчиб ташлади"  0 20:57Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."  2 20:33Суперлига. "Навбаҳор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1

Битта хатони учинчи маротаба такрорлаётган ЎФА! Новости

Битта хатони учинчи маротаба такрорлаётган ЎФА!

2011 йиллар терма жамоасига Марат Бикмаевни бош мураббий сифатида кўришмоқчи экан.

Битта хатони уч маротаба қилиш мумкинми? Мумкин, агар Сиз Ўзбекистонда қарор чиқарсангиз.

2018 йил Сервер Жепаров фаолиятини якунлади ва унга 2006 йиллар терма жамоасини беришди.
2021 йил Анвар Ғофуров фаолиятини якунлади унга 2010 йиллар терма жамоасини беришди.




Иккиси ҳам узоққа бормади, чунки иккиси ҳам энди футбол ўйнашни тугатган ва бўлиб ҳам бу ёшдаги футболчиларни умуман билишмасди. Жепаров ўзи учун тўғри қарорга келди. Мана 2 йилдирки, ўқиш ва изланиш билан банд. Албатта бу яхши. Аслида ЎФА бу иш билан шуғулланиши керак. Бугун ассоциация қошидаги таълим тизими жуда оқсаяпти. Истеъдодларни йиққан ҳолда улар учун чет элда амалиётларни ташкил қилиш керак. Жепаров, Ғофуров ва Бикмаев кабилар зўр мураббий бўлишни истасалар, мана шундайлар учун сараланган лойиҳаларни йўлга қўйиш керак ва уларни қуйи поғонадан кўтариб бориш лозим. Агар ким ўзини клубда кўраётган бўлса, марҳамат, шу ишни ўша клуб раҳбарлари бўйнига олсин, чунки мутахассис аввало улар учун керак. 2006 йилларнинг бахтига Жамолиддин Раҳматуллаев қийин вазиятда терма жамоани олган ҳолда мундиалга олиб чиқа олди. Бунга асосий сабаб у 2005 йилларни ўйнатиш чоғида кўп маротаба 2006 ларга қарши ўйнаган ва ўзининг U18 таркибида "Бунёдкор"нинг 2006 йилда туғилган етакчи футболчиларини ўйнатган. Демоқчи бўлганим, у бу терма жамоага аъзо футболчиларни яхши биларди.

2010 йилларга келсак Ғофуров терма жамоадан кетишни ўзи ихтиёр қилдими ёки "Бунёдкор"дан таклиф ўша пайт тушдими, буни аниқ билмадим, хуллас у кетди. Аммо 2 йиллик вақт ҳам у билан бирга кетди. Кейин бу терма жамоага 2010 йиллар билан умуман ишламаган мураббий, Айдер Курбаев бош мураббий этиб тайинланди. Бу мураббий 2010 йилларни билмасада, аммо у "детский" футболдан чиққанлиги, унинг плюси. У шу кунгача 2008 йилда таваллуд топган ТФА жамоаси билан ишлаб келган. Аммо унинг ҳам битта хатоси бор, у ҳам ўз олдига 2010 йилларни яхши биладиган мураббийлардан ҳеч кимни олмади. Ўзининг савиясига келсам, яхши мураббий, аммо унга ҳам шу ёшни яхши биладиган мураббийлардан бирини қўйиш керак. Сабаби, келаси йили Тошкент қабул қиладиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинларида айнан шу терма жамоамиз Ватан шарафини ҳимоя қиладилар.



Энди мақсадга ўтаман, Ўтган мавсум футболни тугатган Марат Бикмаевни кеча терма жамоага бош мураббий бўлиши ҳақида эшитдим. ЎФА Кубогида ҳам уни кўрдим. Марат бу постга қўйиладиган мураббий эмас. У футболчилик фаолиятини тугатганидан кейин Садриддин Абдуллаевга ёрдамчилик қилди. Унда ҳам мавсум ўрталарига келиб. Хабарингиз бор, мавсум бошини Бикмаев "Локомотив" менеджери вазифасида бошлаганди. 21 ёшли футболчиларни машқ қилдириш билан, 13 ёшли футболчиларни тайёрлаш ўртасида ой билан қуёш ўртасичалик масофа мавжуд. Ундан кейин болалар футболи бу нозик масала, унда ҳамма деталлар инобатга олинмаяпти. Шунинг учун ҳам катталар терма жамоасига на битта тузук ҳужумчи чиқмаяпти, на битта тузук плеймейкер.

Бу қарорни ким қабул қилди, Усмон Тошевми ёки янги техник директор билмайман. Аммо очиқчасига хато қарор. Бикмаев мени ёмон кўрса кўраверсин, кимдир эркин фикрини баён қилиши керак. Яқинда "Локомотив" раҳбари Тўлабек Акрамов билан кўришганимда, шундай гап сўзлар борлиги, Бикмаевнинг келажаги йўлида бу ишдан қайтариши кераклигини айтдим. Чунки бу ишни ундан аввалгилари ҳам қила олмади, бундан кейингилари ҳам қила олмайди. Ҳали фаолиятини тугатиб бирон маротаба ҳеч қайси жамоани бош мураббийи бўлмаган кишига, Ўзбекистон терма жамоасини топшириб қўйиш, жуда катта хато бўлади.


Янги велосипед ихтиро қилиш керак эмас. Ана тажрибали мураббийларга имкон берилсин ёки Япония амалиёти қўлланилсин. Японларда 15 ёшгача муқим терма жамоа бўлмайди. Мамлакатдаги 1000 га яқин 13-14 ёшли футболчилар саралаб олинади ва улардан 100 нафари яна ажратилади. Кейин улар 4 га бўлинади ва ҳар бири кичик терма жамоа сифатида навбати билан йиғин ўтказади. Якунда улар ичида 30 нафари ажраб қолади ва 2 йил давомида аниқ битта мураббий ва селекционерлар билан ишланган жамоа 15 ёшида тайинланадиган бош мураббийга топширилади. Аксар ҳолатларда мураббий, аввалги мураббийлар ичидан бири бўлади.

Бизнинг хато эса 13-14 ёшдан терма жамоа негизини ташкил қилиб олишимизда. Шунинг учун "Сурхон"даги Ҳайдаров ва Жумаев каби футболчиларни ёшлигидан пайқамаймиз, Худди улар осмондан тушган болалар.



Тошев Афғонистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида эълон қилинди. Энди ким терма жамоалар билан ишлайди ва бўлиб ўтган хатоларни тўғирлайди билмадим, аммо янги директор олдида жуда катта машаққатли иш турибди. Аслини олганда бу бўлимни иккига бўлиш керак. Ўсмирлар ва катталар футболи. Ўсмирни тушунгани каттани, каттани тушунгани ўсмирларни тушунмайдиган мутахассислар билан ҳеч қаерга бормаймиз. Бизнинг вазифамиз кичик ЖЧлар эмас, якунда катталар учун футболчиларни тарбиялаш бўлиши керак. Қатар билан бўлиб ўтган ўйин мана шундай хатоларни йиллар давомида такрорлаяпмиз. Ҳужумчимиз жароҳат олса, мураббий, раҳбарият, мухлислар "паникага" тушамиз. Суперлигамизда битта ўзбекистонлик йўқ-ки 10тадан кўп гол урган. Аслида муаммонинг илдизи тубда!

Агар қайсидир футболчи фаолиятини тугатаётган бўлса ва унга иш топиб бериш керак бўлса, тизимни аввало яхшилаб ўргатиб олинглар. Уни аввал мураббий сифатида тайёрланглар ва кейин муҳим вазифани топширинг. Бу фикрни 4 йил ўтиб, ҳамма иш орқага кетиб бўлгандан кейин ёзгандан кўра, ўша ишни олдини олиб ёзишни маъқул кўрдим.

2011 йиллар терма жамоасига муносиб номзодлар етарлича аслида.


Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +20   

Комментарии

+14   
18 ноя 15:47:22
Bu shunchaki o'yin
Футбол тизимимиз усмирлар футболидаёк бузулиб буларканда. Кейин пешона уриб бизни футбол нега ривожланмаяпти деб юраверамиз. Фаластин ёки Катар каби давлатлардан хавфсираб ЖЧ га чикмокчи буламиз. Молодец Нодирхужа!
+11   
18 ноя 15:33:52
Тўлқин Хайит
Болалар фудболини ҳақиқий жонкуяри Нодирхўжа. Ташкилий ишларга манашунақа йигитларни қўйиш керак, қўллаш керак.
+11   
18 ноя 13:49:56
Kardinal
Яна бир нарса. Тизим деганда нафакат яшаш шароити, машгулотлар майдонлари ва бошкалар киради. Балки уйин механизми, тактик кулланмалар, схемаларгача хар бир терма жамоада бир хил булиши лозим. Нега Барселонанинг 17 ёшли футболчиси катталар уйинида захирадан тушиб уйинга осон кушилиб кетади. Чунки уларни академияси хам бош жамоа услуби билан бир хил услубда машгулот утказади. Уйин схемаси хам бош жамоа агар 4-4-3 булса хамма ёш тоифаси хам шу 4-4-3 схемада уйнайди. Мослашиш жараени осон булади
+9   
18 ноя 15:30:38
FCB
Ajoyib maqola bo'lgan va bu haqida izlanib yurganlarizga raxmat hammasi bizning futbol uchun FOYDALANIB deb o'ylayman. Bularning har biriga bittadan terma yasab berish kerak. Uynatib yuroradi. Shunda ham biri birini korolmay yana boshqa maqsadlarga ham utadi bu QAHRAMONLAR. Har birining maqsadi bir men tarix yozay deydi. Lekin ularning barchasini qalami yoq va shu qalamni sotib olishga pullari bor xolos
+7   
18 ноя 14:20:44
Косонсойчи1991FCRM_04
Алонсо деб уйлашябти менимча
+3   
18 ноя 12:30:15
Жамшид Абдусамадов
Марат Бикмаев куйилиши ставкани ошиши. Кимсан Бикмаев муррабий деб. Биз ривожланмаяпмиз оркага кетвомиз. Уйинчиликда хам айланиб юришади тренерликда хам айланишади негаки танкаси зур. Ишсиз колдирмиди. Яна бир гап битта тренер интервю берганди битта танишимга терма ишониб топширилди кейин бита жойга егинга кетишдан олдин кунгирок килишди тепадан 5-6та уйинчи топ колганлари топилган деб. Токов га берларинг. Беролмиди чунки у этканини килмиди.
+2   
18 ноя 15:41:52
Али Умаров
четдаг мураббй олиб келиш керак шунда таниш юилиш камаяди
+2   
18 ноя 12:39:57
Bahodir
Нодирхўжани фикрига 100 % қўшиламан. Хамма ўз ишини қилсин аслида тизим нотўғрилиги кўриниб турибди. Бикмаев ТЖ мураббийи бўламан деб танка сурса бўлиб кетаверса, одолат қаерга кетади. Болалар футболи ичида юрган мураббийларни касри уради. Яхши футболчи дегани зўр мураббий деганимас. Бунга кўўўўп мисоллар бор
+1   
18 ноя 16:36:41
Xan
куплар яхши футболчидан яхши мурабий чикади деб хато фекирлайди, аслида мияси кучли билимли кишилардан зур мурабий чикади, кайси йили терма жамоасини(адашмасам ирландидия термаси эди) европа чемпиони килган мурабий умуман футболга алокаси йук булган касб эгаси булган,оддий тиш духтири булганини езишганди
+1   
18 ноя 12:40:01
Man_Utd Norin
Bla Ulug'bek Boqoyev bo'lgandayam boshqa gap edi
   
19 ноя 08:13:53
assassin
Тугри ёш болалар фикрлари психикаси бошкача булади. Улар энди усаётган тез узгарувчан ва уз йулини аник белгилаб олишлари керак булган вакт булади у пайт.
   
18 ноя 20:01:11
Kardinal
Ответ на комментарий пользователя Rasul Matkarimov
Ofari. lekin 4-4-3sxemani siz oylab topdizmi sinab korish kerak
???????? отпечатка кетибти. Рульда ёзганидим. 4-3-3 эди узр хамма укиганга
   
18 ноя 18:26:22
Rasul Matkarimov
Ответ на комментарий пользователя Kardinal
Яна бир нарса. Тизим деганда нафакат яшаш шароити, машгулотлар майдонлари ва бошкалар киради. Балки уйин механизми, тактик кулланмалар, схемаларгача хар бир терма жамоада бир хил булиши лозим. Нега Барселонанинг 17 ёшли футболчиси катталар уйинида захирадан тушиб уйинга осон кушилиб кетади. Чунки уларни академияси хам бош жамоа услуби билан бир хил услубда машгулот утказади. Уйин схемаси хам бош жамоа агар 4-4-3 булса хамма ёш тоифаси хам шу 4-4-3 схемада уйнайди. Мослашиш жараени осон булади
Ofari. lekin 4-4-3sxemani siz oylab topdizmi sinab korish kerak
   
18 ноя 17:25:11
Jek Rose
Bos gazini "" NORTOY "" men sen tarafman
   
18 ноя 16:07:37
ZJI ACM
Ответ на комментарий пользователя Kardinal
Яна бир нарса. Тизим деганда нафакат яшаш шароити, машгулотлар майдонлари ва бошкалар киради. Балки уйин механизми, тактик кулланмалар, схемаларгача хар бир терма жамоада бир хил булиши лозим. Нега Барселонанинг 17 ёшли футболчиси катталар уйинида захирадан тушиб уйинга осон кушилиб кетади. Чунки уларни академияси хам бош жамоа услуби билан бир хил услубда машгулот утказади. Уйин схемаси хам бош жамоа агар 4-4-3 булса хамма ёш тоифаси хам шу 4-4-3 схемада уйнайди. Мослашиш жараени осон булади
Klub bilan terma jamoani farqi bor terma jamoa 1 yilda 4 marta yiğiladi, uslub bkr xil bôlishi uchun Katanes yordamchilari yoshlar õsmirlar olimpiya jamoalariga murabbiy bölishi kerak, Abramov bosh murabbiy bôlsa yoshlarga M. Miftaxuddinov degani yoki Babayan bosh murabbiy bólsa yoshlarni G. Kolosovskiylarga berish kerak shunda milliy jamoa bilan bir xil taktika qilsa bôladi 4-3-3 mi yo 4-4-3 mi farqi yoq. Terma jamoada bu juda qiyin.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика