RU

Последние новости

01:24Миллатлар лигаси. Польшадаги стадионда чироқ ўчиб қолди  0 00:44Мудрик 5 ой деганда гол урди  0 00:14Тухель Англияда иш бошлаши мумкин  1 23:54Ўртоқлик ўйини. "Бунёдкор" - ОКМК 5:5  1 23:34“Андижон” ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди   1 23:12Миллатлар лигаси. Германия, Нидерландия, Туркия ва бошқа термаларнинг бугунги ўйин учун таркиби маълум!  0 22:54Қизиқ хабар! Ўткир Юсупов туфайли "Фулад" ходими ишдан кетди  15 22:35"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 22:18Бернд Шустер: "Мбаппе нима қилиш кераклигини яхши билади"  1 21:51"Милан" президенти "Сан-Сиро"ни қадимий иншоот деб атади  0 21:37АПЛ клуби ҳакамни танқид қилгани учун жаримага тортилди  0 20:58Испанияда қайси жамоанинг ўйинлари энг кўп томоша қилинмоқда?  1 20:39Араухо: "Кучли бўлиб қайтишга ҳаракат қиламан"  1 19:57"Манчестер Юнайтед" футболчисининг юраги операция қилинди  3 19:30Клопп янги ишида нима қилишини тушунтириб берди  3

Бир нечта футболчилари жароҳат олгани айтилган Австралия машғулотларга зўр беряпти Новости

Бир нечта футболчилари жароҳат олгани айтилган Австралия машғулотларга зўр беряпти

Бугун ЎФА матбуот хизмати Австралия билан ўйин бўлмаслиги ҳамда ўрнига Таиланд варианти танлангани ҳақида хабар берди.

ЎФАнинг дастлабки хабарига кўра, миллий терма жамоамиз Саудия Арабистонига учишдан олдин 29 май куни Дубайда Австралия термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши лозим эди. Лекин нимадир бўлди-ю, бу ўйин бекор қилинди. ЎФА матбуот хизмати бунинг сабабини Австралия терма жамоаси футболчилари жароҳат олгани билан изоҳлаган. 

Маълумот учун, Австралия терма жамоаси 25 майдан машғулотларни бошлади ва шу куни терма жамоа бош мураббийи Грехэм Арнольд 31 футболчидан иборат таркибни эълон қилди. Машғулотларга киришганига энди икки кун бўлган "соккерузлар"нинг бирданига бир нечта футболчиси жароҳат олганини ўқиш негадир ишончли чиқмаяпти. Чунки уларнинг матбуоти бутунлай тескари гапларни айтяпти. 

Австралия терма жамоасининг расмий сайтида ҳам, Твиттердаги аккаунтида ҳам машғулотлар зўр кетаётгани ҳақида ёзишмоқда, турли қизиқ видеолар ва фотоларни беришяпти. Бундан ташқари, Австралия терма жамоаси сайтида Ўзбекистон билан ўйин бўлиши ёки бекор қилингани ҳақида шу пайтгача бир оғиз ҳам гап ёзилмади. Балки уларнинг бундан умуман хабари бўлмагандир. Қуйидаги суратларга қаранг, бир нечта футболчиси жароҳат олган жамоага ўхшайдими?

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика