RU

Последние новости

09:36«Манчестер Сити» қишда Родрини ўрнини босиш учун кимни сотиб олиши маълум  1 09:06Погба фаолиятини Лондон клубида давом эттириши мумкин  2 08:31Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 08:20"Ланс" сафарда ишончли ғалабага эришди. Ҳусанов бошлаб берган ҳужумни Нзола гол билан якунлади  5 08:01Драган Черан фаолиятини Тошкентнинг бошқа клубида давом эттириши мумкин  3 07:34Суперлига. Бугун мавсумнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  8 02:37Франция. "Ланс" сафарда "Реймс"ни мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  23 02:02Туркия чемпионати. "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев захирадан майдонга тушди  1 01:11Ханс-Дитер Флик "Барселона"нинг 125 йиллик юбилейи ҳақида: "Клубдан-да юқорироқ"  6 00:33Расман: Руд ван Нистелрой - "Лестер" бош мураббийи!  1 00:07"Ланс" арманистонлик ҳимоячини трансфер қилмоқчи  4 23:08Йилнинг энг яхшиларини ким аниқлайди?  4 22:47Пеп Гвардиола: "Тезда қайтамиз, кўнглим сезяпти"  9 22:22Де Брюйне ёзда "Сити"дан кетади, унга бир талай харидорлар бор  4 21:44Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан ишончли ғалаба, Роналдудан дубль!  50

Биласизми? Роналдиньо матбуот анжуманидаги хатоси учун йиллик 760 минг доллар даромаддан маҳрум бўлган Новости

Биласизми? Роналдиньо матбуот анжуманидаги хатоси учун йиллик 760 минг доллар даромаддан маҳрум бўлган

Роналдиньо 2012 йил "Атлетико Минейро" билан шартнома имзолаганидан сўнг журналистлар билан суҳбатлашди.

2012 йил июль ойининг унутилмас кунида журналистлар билан суҳбатлашар экан, ўша пайтдаги Coca Cola элчиси Роналдиньо катта миқдорда пул тўлайдиган компанияни жиддий ўйлантирадиган ҳаракат амалга оширди.

"Барселона"нинг собиқ плеймейкери Бразилиянинг "Атлетико Минеиро" клубига ўтганига атиги бир неча кун бўлгач, футболчи ОАВ вакиллари билан учрашди.

Ўшанда Роналдинога Coca Cola ҳомийлик қилаётганди. Маълумотларга кўра, бразилиялик футболчи 2014 йилга қадар амал қиладиган келишувга биноан йилига 760 000 АҚШ доллари ишлаб олиши кўзда тутилганди.

Буларнинг барчасини инобатга олган ҳолда, унинг матбуот анжумани чоғида Coca Cola'нинг асосий рақобатчиларидан бири бўлган Pepsi қадоғи ёнига ўтириш қарори унинг ичимликлар бренди билан муносабатида ҳал қилувчи омил бўлди.

Ўша пайтда Pepsi "Атлетико Менийро"га  ҳомийлик қиларди ва компания маҳсулоти матбуот анжуманларида столларга қўйилади.

Аммо Роналдиньо интервью чоғида Pepsi идишларининг биридан ҳўплаган ва бу тезда миш-мишлар тарқалишига сабаб бўлган.

Орадан бир неча кун ўтиб Coca Cola компаниясининг маркетинг бўйича бошлиғи Марсело Понтес Бразилиянинг "O Estado de Sao Paulo" газетасига берган интервьюсида шундай деди: "Футболчининг бир бутилка Pepsi билан майдонга тушиши туянинг белини сомон билан синдиришдек гап". У қўшимча қилди: "Ҳомийлигимиз шармандали бўлиб қолди."

Coca Cola ҳам воқеа юзасидан баёнот берди: “Coca Cola Роналдиньонинг шуҳрати ва қадр-қимматини тан олади. Бироқ сўнгги воқеалар туфайли ҳамкорликни давом эттириш имконсиз бўлиб қолди”.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика