RU

Последние новости

19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  0 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  6 18:53Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  9 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  3 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  3 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  13 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  3 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  15 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  24

⚡️ Биласизми? Ногирон-ампутантлар ўртасидаги ЖЧ-2022'да қатнашиш учун ҳар бир термадан бадал пули олинган. Соврин жамғармаси ҳақида эса маълумот йўқ Новости

⚡️ Биласизми? Ногирон-ампутантлар ўртасидаги ЖЧ-2022'да қатнашиш учун ҳар бир термадан бадал пули олинган. Соврин жамғармаси ҳақида эса маълумот йўқ

Ногирон-ампутантлар ўртасидаги 17-жаҳон чемпионати якуний нуқтага етиб келди.

Афсуски, Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалда минимал (0:1) ҳисобда мезбонларга имкониятни бой берди. Энди вакилларимиз 9 октябрда 3-ўрин учун Гаити билан баҳс олиб боради. Финалда эса яна Туркия – Ангола баҳси бўлиб ўтади. Улар ўтган мундиалда ҳам бир-бирига қарши тўқнаш келган ва ўшанда Африка вакили пенальтилар сериясида зафар қучиб, илк бор бош соврин эгасига айланганди.

Аввалроқ, мусобақанинг ҳал қилувчи ўйини 9 октябрь куни “Галатасарой”нинг 52 мингдан ортиқ томошабиннни ўз бағрига сиғдира оладиган муҳташам ўйингоҳи ("Турк Телеком Арена")да бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.

Бизга маълум бўлишича, мусобақада қатнашиш учун ҳар бир иштирокчи (24 та) терма жамоадан 5,000 (умумий 120,000) доллар миқдорида бадал пули олинган. Туркиядаги мундиалнинг соврин жамғармаси ҳақида эса аниқ маълумот йўқ.

Бироқ, фақатгина 2012 йил Россиянинг Калининград шаҳрида ўтган турнирда мусобақа ғолибига (ўшанда Ўзбекистон бўлган) 20 минг доллар пул мукофоти, иккинчи ҳамда учинчи ўринларга 15 ва 5 минг доллар миқдорида маблағ берилгани ҳақида хабарлар бор. Унгача эса ҳеч қандай соврин жамғармаси бўлмаган.  

Рейтинг: -14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика