Билармидингиз? Роналду ва Тен Ҳаг зирак туфайли уришиб қолган
18 сен 15:17
Новости
Билармидингиз? Роналду ва Тен Ҳаг зирак туфайли уришиб қолган
Роналду Тен Ҳагнинг талабига қарамай, МЮ машғулотларида сирғаларини ечишдан бош тортган.
Нидерландиялик мураббий машғулотлар вақтида барча футболчилардан тақинчоқларни, жумладан сирғаларни ҳам ечишни талаб қилган, бу эса Криштиану Роналдуга ёқмаган. Оле-Гуннар Сульшер ва Ральф Рангник даврида бундай қоидалар мавжуд эмасди.
Тен Ҳагнинг ёрдамчиси Стив Макларен вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга уринган, бироқ бу Роналдунинг ғазабини келтирган. Натижада португалиялик 1000 фунт стерлинг турадиган сирғаларини буталар орасига улоқтирган, деб хабар бермоқда "Manchester Evening News".
Комментарии