RU

Последние новости

23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  2 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  18 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  19 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  19 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58

Бешинчи олтин, янгиланган 13 йиллик тарих ва чемпион мураббийлар Новости

Бешинчи олтин, янгиланган 13 йиллик тарих ва чемпион мураббийлар

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Саудия Арабистонида ташкил этилган U-17 Осиё Кубогида олтин медалларга эга чиқди.

Ўзбекистон шу тариқа ўз тарихида иккинчи бор U-17 ёш тоифасида қитъа турнирида бош совринни боши узра кўтарди. Илк бор 2012 йил Дилшод Нуралиев бошчилигида Эрондаги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида бундай натижага эришганди. 

Ўзбекистон U-17  ёш тоифасида учинчи бор финалга чиқди. Орадан 13 йил ўтиб бу ёшдаги терма жамоамиз яна қитъа мусобақаси финалида иштирок этди. Бу ишни шу пайтгача фақат Алексей Евстафеев ва Дилшод Нуралиев уддасидан чиққан эди. Улар сафига Ислом Исмоилов ҳам қўшилди. 

U-16 Осиё кубоги - 2010. Ўзбекистон

Ўзбекистон - КХДР 0:2

Бош мураббий: Алексей Евстафеев

Авлод: 1994 йиллар (Аббосбек Махсталиев, Тимур Ҳакимов, Жавлон Мирабдуллаевлар)

U-16 Осиё кубоги - 2012. Эрон

Ўзбекистон - Япония 1:1 (пен 3:1)

Бош мураббий: Дилшод Нуралиев

Авлод: 1996 йиллар (Сарвар Каримов, Достон Ҳамдамов, Жавоҳир Сидиқов, Жамшид Болтабоевлар)



Яна бир факт. 2022 йилдан буён Ўзбекистонинг турли ёш тоифасидаги  терма жамоалари Осиё кубоклари финалида иштирок этиб келмоқда. Қуйида охирги йилларда финаллардаги натижалар келтирилган


U-23 Осиё кубоги - 2022. Ўзбекистон

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 0:2

Бош мураббий: Тимур Кападзе

Авлод: 2001-2002 йиллар (Жасур Жалолиддинов, Ҳусайин Норчаев, Владимир Назаров)

  

U-20 Осиё кубоги - 2023. Ўзбекистон

Ўзбекистон - Ироқ 1:0

Бош мураббий:  Равшан Ҳайдаров

Авлод: 2003-2004 йиллар (Аббос Файзуллаев, Абдуқодир Ҳусанов, Нодир Абдураззоқов)


U-23 Осиё кубоги - 2024. Қатар

Ўзбекистон - Япония 0:1

Бош мураббий: Тимур Кападзе

Авлод: 2001-2002 йиллар (Жасур Жалолиддинов, Ҳусайин Норчаев, Владимир Назаров)


U-17 Осиё кубоги - 2025. Саудия Арабистони

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0

Бош мураббий: Ислом Исмоилов 

Авлод: 2008 йиллар (Неъматиллоҳ Рустамжонов, Мўминхон Баҳодирхонов, Жамшид Рустамов, Садриддин Ҳасанов, Асилбек Алиев)

1994 йилда қўлга киритилган ғалабадан буён ҳисобланганда бу мамлакатимиз терма жамоалари учун тўққизинчи финал, бешинчи олтин медал сифатида тарихдан жой олди. 

Исломбек Исмоилов бу кўрсаткични 32 ёшида амалга оширди ва терма жамоа билан чемпион бўлган энг ёш мураббийга айланди ва бу борада тўртинчи бўлди. Бунга қадар 3 нафар мураббийгина чемпионлик шохсупасига кўтарилган. Рекорд эса Равшан Ҳайдаровга тегишли (2 та). Тимур Кападзеда 2 та, Алексей Евстафеев. Аҳмад Убайдуллаевда 1 тадан кумуш медаль бор. 

Барча мураббийлар рўйхати эса қуйидагича:

Равшан Ҳайдаров 2 та олтин

Рустам Акрамов 1 та олтин

Дилшод Нуралиев 1 та олтин

Исломбек Исмоилов 1 та олтин

Тимур Кападзе 2 та кумуш

Аҳмад Убайдуллаев  1 та кумуш

Алексей Евстафеев 1 та кумуш

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика