Бензема тарихий рекорд қайд этди
29 ноя 2021 08:45
Новости
Бензема тарихий рекорд қайд этди
Ла Лига 15-турида “Реал” 2:1 ҳисобида “Севилья”ни таслим этди.
Учрашувда Карим Бензема рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди.
Бу Бенземанинг клуб миқёсидаги фаолияти давомида урган 361-голи бўлди ва у бундай натижага эришган энг яхши франциялик футболчига айланди. Аввалги рекорд эса “Арсенал” ва “Барселона” собиқ аъзоси Тьерри Анрига (360 гол) тегишли эди.
33 ёшли Бензема жорий мавсум “қаймоқранглилар” либосида 18 ўйинда қатнашиб, 16 голни ўз ҳисобига ёздирди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Комментарии