Бензема жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди ва ЖЧда ўйнаши мумкин?!
14 дек 2022 13:20
Новости
Бензема жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди ва ЖЧда ўйнаши мумкин?!
Карим Бензема жароҳатидан тўлиқ тикланган ва ЖЧ-2022да Франция термасига ёрдам бериши мумкин эди.
Бу ҳақида "Marca" хабар бермоқда.
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлган ва чекловларсиз, умумий гуруҳда машғулотлар ўтказмоқда.
34 ёшли футболчи Франция термасининг ЖЧ-2022 учун қайдномасига киритилган, аммо жароҳати сабаб жамоа қароргоҳини тарк этган ҳамда Испанияга қайтганди.
Дастлабки тахминларга кўра, футболчи Қатардаги турнир якунигача сафга қайтиб улгурмаслиги айтилганди ва шу сабабли унга рухсат берилганди. Испан нашрининг маълум қилишича, Бензема 4 декабрдаёқ майдонга тушиши мумкин эди.
Нима деб ўйлайсиз, Каримни Қатардаги ЖЧда кўрамизми?
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии