Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум
16 июл 23:45
Новости


Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум
Жуд Беллингем елкасидан операция қилинди.
"Реал" тиббий муолажанинг муваффақиятли якунланганини маълум қилди. Яримҳимоячининг елкасида 2023 йил ноябридан бери муаммолар мавжуд эди.
"Ўйинчимиз Жуд Беллингемнинг чап елкасидаги такрорланувчи чиқиш туфайли муваффақиятли операция ўтказилди. Жарроҳлик амалиётини шифокорлар Мануэл Леес ва Эндрю Уоллес "Реал Мадрид" клуби тиббий хизмати назорати остида амалга оширдилар. Ҳозирда Беллингем машғулотларга қайтишдан олдин тикланиш босқичидан ўтмоқда," - дея хабар берилди "Реал"нинг расмий сайтида.
Аввалроқ, Беллингемнинг жарроҳлик амалиётидан кейинги тикланиши 10 ҳафтадан 12 ҳафтагача давом этиши айтилган эди.
Инглиз футболчиси Ла Лиганинг ўтган мавсумида 31 та ўйинда иштирок этиб, 9 та гол урди ва 8 та голли узатма берди.
Похожие новости

Комментарии