RU

Последние новости

08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  0 07:47Ёшларимиз бугун Аргентинага қарши баҳс олиб боради  1 07:16ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия қийин ғалабага эришди, Аргентина эса...  0 01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  5 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  24 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  17 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  14 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  17 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  75 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  32 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  28 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  113

"Beeline league"га марҳамат Новости

"Beeline league"га марҳамат

Виртуал футбол Европада ўз ўрнига эга бўлиб улгурди.

Айтайлик, кучли бешлик миллий чемпионатларини кузатиб борувчилар, уларда тўп сурадиган футболчилар ҳақида яхши тасаввурга эга. Демак, виртуал жамоа тузиб, битта лигада ўзаро рақобатлашиш мумкин.


www.eplmanager.com ўзбекистонлик футбол мухлисларига шундай имконият яратиб беради. Сиз Англия чемпионати ҳақида тасаввурга эгамисиз? У ҳолда жонли футболчилардан ўз жамоангизни тузинг ва виртуал футбол лигасида иштирок этинг. Номи виртуал бўлгани билан, бунда сиз севган футболчиларнинг реал ҳаётдаги ҳаракатлари айнан сизга очко келтиради. Шунчаки, қайси футболчи навбатдаги турда ўзини кўрсата олишини олдиндан тахмин қилинг ва "Beeline"дан қимматбаҳо совғалардан бирини ютиб олинг.

Ҳа, айтганча, бутун бир мавсум учун вақтингизни олиб ўтирмаймиз. 16 декабрдан старт оладиган "Beeline league"га қўшилинг. АПЛ 18-туридан то 20-турига қадар шундай футболчиларни танлангки, рақобатчиларингиз олдингизга туша олмасин. Чиндан ҳам шундай бўлса, ваъда қилинган совғалар 3та турдан кейин сизники.

Қандай ўйнайман?

Биринчи навбатда www.eplmanager.com сайтига ташриф буюринг ва рўйхатдан ўтинг. Агар сиз ҳаммасига қўлингиздаги телефон ёрдамида эришишни истасангиз — муаммо йўқ: https://eplmanager.com/mobile ҳаволасидан виртуал футболнинг мобил иловасини кўчириб олинг.


Энди сиз АПЛ мураббийисиз. Жозе Моуриньо, Юрген Клопп, Арсен Венгер ёки Антонио Конте ўз футболчилари билан овора бўлаверсин. Сиз эса уларнинг ҳар биридан термангиз учун футболчи жалб қилинг. Буёғи худди трансфер ойнасига ўхшайди.

Яъни, сиз 15 нафар футболчи харид қилишингиз шарт: 11 асосий ва 4 захира. Биз эса сизга 100 "сўм" пул берамиз. Ақлни шундай ишлатингки, бу пулга 15 футболчи сотиб олишнинг иложи бўлсин. Унутманг, реал ҳаётда юлдуз футболчилар қанчалик қиммат бўлса, бизнинг футболда ҳам шундай. Аммо АПЛда фақатгина юлдузлар ҳаммасини бажармайди. Масалан, “Уотфорд”нинг арзон футболчиси “Арсенал”га гол уряпти. Айтайлик, сиз Лукакуни сотиб олдингиз, бироқ Мората омадлироқ кетяпти. Келаси турда уларни алмаштириш учун имкониятингиз бор. Биз ҳар турда 1 тадан футболчини бепул ўзгартиришингиз учун имкон берамиз.


Сиз сотиб олган 15 футболчингизни энди реал ҳаётда кузатинг. Уларнинг урган голи, голли паси, ўйнаган дақиқаси-ю, фойдали ишлари алоҳида-алоҳида очко келтиради. Борди-ю, танлаган футболчингиз сизни уялтириб, сариқ ёки қизил карточка олса, пеналтидан гол уролмаса, бу сизга акс таъсир этади. Буниси энди реал ҳаётдагидан ҳам қизиқ. Eнди сиз нафақат АПЛдаги севимли клубингизга, балки ўз қўл остингиздаги ҳар бир футболчининг муваффақияти учун мухлислик қила бошлайсиз.

Яна нимани билишим керак?

Дедлайн. Бу сиз учун сўнгги сониядек гап. АПЛда турнинг биринчи ўйини бошланишидан 1 соат олдин, трасферингиз ёпилади. Мана шу вақт дедлайндир. Сиз ўша биринчи учрашувга 1 соат қолгунига қадар исталган вақтда янги таркибни шай қилиб қўйинг, олам гулистон.

Сизга “Юнайтед” ёқадими ёки “Арсенал”? Яхши! Аммо унутмангки, ўз жамоангизга битта клубдан 3 дан ортиқ футболчи ололмайсиз. Қулочни кенгайтиринг, “Ньюкасл”дан тортиб, “Ливерпуль”гача, ҳатто “Суонси” етакчиларини ҳам синаб кўринг. Шундай вақтлар бўладики, улар юлдузлардан-да кўпроқ очко келтиради.

Умуман иложи йўқми, дейсизми? Сиз учун топамиз. Пуллик хизматни ёқиб, бир клубдан 4 футболчи олишингиз мумкин, ундан ортиқ эмас. Ёки ҳар турда чексиз трансферларни ҳам сотиб олишингиз мумкин. Ўйин шуниси билан қизиқ.


Ҳозирча шу. Сиз футболчи олинг ва уларни кузатинг. Очколар автоматик ҳисоблаб борилади. Лигада худди жамоангиз каби бир юқорига чиқасиз, бир тушасиз, аммо зерикмайсиз. Старт — 16 декабрдан.


"Beeline league"

18-турдан - 20-тургача
16 декабрдан - 28 декабргача


Совринлар

1-ўрин - Beeline 4G роутер + Platinum статуси + 5500 мб интернет
2-ўрин - Beeline 4G роутер + Gold статуси + 5500 мб интернет
3-ўрин - Beeline 4G роутер + 5500 мб интернет
4-10-ўринлар -  5500 мб интернет (ҳар бир ўринга)

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика