RU

Последние новости

17:11Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  40 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  4 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  2 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  4 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  2 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  4 12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  18 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  3 10:25Аёллар Осиё кубоги. Филиппинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш имкониятини сақлаб қолдик  30 09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  11 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   4

"BBC"ни соғиндингизми ёхуд уларнинг ўрнини ким босмоқда? Новости

"BBC"ни соғиндингизми ёхуд уларнинг ўрнини ким босмоқда?

Сўнгги вақтларда жамоатчилик эътибори Альваро Моратанинг жамоадаги ўрни, унга етарлича ўйин амалиёти берилмаётгани ва эшикни тақиллатаётган "совчилар"га қаратилмоқда, аммо...

Аммо ҳозир биз Мората ҳақида эмас, бошқа бир янги "учлик" ўйинига эътиборингизни қаратамиз. Иско, Хамес ва Асенсио учлиги! Кимлар сезди, кимлар йўқ, лекин уч оға-ини ботир биргаликда 31 та гол уриб қўйишди. 


Исконинг ҳисобида Ла Лига баҳсларидаги 10 та гол ва чоршанба куни Чемпионлар Лигасида гувоҳи бўлганимиз, "Атлетико"нинг пайдо бўлаётган умидларини "ўлдирган" гол мавжуд. 

Хамес Родригес ички чемпионатнинг 8 учрашувида 11та гол уришга муваффақ бўлди. "Қойил, шундай футболчи захирада қолиб кетяпти, афсус..." деб коммент ёзишга ошиқмай туринг, сабаби унданда ҳайратланарли кўрсаткичлар Марко Асенсиога тегишли. 


Испания футболи келажаги, жаҳон футболи бўлажак юлдузи дея эътироф этилаётган Асенсио турли мусобақаларда 9та гол уриб улгурди: улардан 3таси Ла Лига ўйинларига, 2таси Чемпионлар Лигасига тўғри келади.

Тўғри бу фақат голлар статистикаси, лекин ўйин бобида ҳам, имкон берилганда, ортиқча эътирозга хожат қолдиришмаяпти. 

Шу ўринда, бу мавсум биз кўриб ўрганган тажовузкор "BBC" биргаликда жуда кам майдонга тушгани, Гарет кўпинча жароҳатлар гирдобида қолиб кетаётганини ҳам таъкидлаш лозим. Хуллас, ўша "BBC"нинг "кетмони учмай" турганда, жамоа ортиқча муаммосиз уларнинг ўрнини боса олаётгани яхши ҳолат ва бундан Зинедин Зидан мамнун бўлиши мумкин. 


Аммо шунча ҳаракат қилаётган, гол уриб фойдали ўйнаётган ёшлар жамоадаги ўрни шундай қолаверишига рози бўлармикин... 


Омонжон Тўхтамирзаев


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика