RU

Последние новости

10:48Ди Канио: "Бу иши учун МЮ директорларини қамаб қўйган бўлардим"  2 10:37Про лига. 20-турнинг қолдирилган учрашувини Шавкат Насибуллаев бошқариб боради  0 10:15Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди  16 10:07Гюлер: "Анчелотти билан муаммолар йўқ"  0 09:34Испания Суперкубоги форматида ўзгариш бўлди  0 08:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  1 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  17 07:47Ёшларимиз бугун Аргентинага қарши баҳс олиб боради  2 07:16ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия қийин ғалабага эришди, Аргентина эса...  0 01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  8 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  33 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  24 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  24 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  21

Байрам муборак, азиз темирйўлчилар! Новости

Байрам муборак, азиз темирйўлчилар!

Бугун Ўзбекистонда темир йўллари соҳасида фаолият олиб бораётган меҳнаткашлар ўз касб байрамини нишонлашмоқда.

“Локомотив” ПФК ишчи-ҳодим ҳамда футболчилар коллективи барча ўзбекистонлик темирйўлчиларни касб байрами билан табриклаймиз. Темир йўллар - юртимиз иқтисодиётининг "қон-томири". Юртимиз иқтисодиётининг янада ривожланаётганида эса Ўзбекистон темирйўлчиларининг хиссаси беқиёсдир. Зеро аҳолининг бир манзилдан иккинчисига ҳеч бир қийинчиликсиз етиб олишида, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган товар ҳамда махсулотларнинг хориж давлатларига экспорт қилинишида Темир йўллар - энг асосий транспорт йўлаги вазифасини ўтаётгани барчага бирдек маълум. Шу сабабли ушбу соҳа мехнаткашлари ҳар қандай мақтовга лойиқдир.

Ўзбек футболининг энг олдида илдамлаб кетаётган "Локомотив" ўзбекистонлик темирйўлчиларни касб байрами билан қутлайди!



"Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматовнинг Темирйўлчилар касб байрамига бағишланган табрикномаси

Ҳурматли ҳамкасблар!

Сизларни ва Сизлар орқали жамоа аъзоларингизни мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма олти йиллиги арафасида нишонланаётган темирйўлчилар касб байрами билан самимий табриклайман.

Юртимизнинг буюк келажаги, халқимизнинг фаровонлиги, бахт- саодати, соҳамизнинг бунданда юксак тараққиёти йўлида олиб бораётган кенг қамровли бунёдкорлик фаолиятингизда катта зафарлар тилайман.

Барчангизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, хонадонингизга тинчлик, фаровонлик, юртимиз равнақи йўлидаги ишларингизда муваффақиятлар ёр бўлсин!

Ҳурмат билан, А.Ж. Раматов


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика