RU

Последние новости

22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  0 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  20 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  45 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  2

Бахтиёр Ашурматов: "Суперлига учрашувларидан қолишмайдиган ўйин гувоҳи бўлдик" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Суперлига учрашувларидан қолишмайдиган ўйин гувоҳи бўлдик"

Бугун Фарғонада бўлиб ўтаётган "Ҳоким кубоги-2022" мусобақасида "Қўқон-1912" жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Сайтимиз мухбири "Қўқон-1912" - "Андижон-1" (1:0) учрашувидан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовнинг фикрлари билан қизиқди.





- Мураббий сифатида шуни айтишим мумкин, "Ҳоким кубоги" мусобақасига кейинги йилларда Суперлига жамоаларидан кўпроқ таклиф қилинса, майдонлар сифати яхшиланса, ўйлайман-ки, ушбу турнирнинг даражаси янада ортади. Нега деганда, водийда футболни жуда яхши кўришади. Қиш фаслида миллий чемпионатларимизда танаффус юзага келади ва мухлислар катта футболни соғиниб қолишади. Гувоҳи бўлганингиздек, бугун "Андижон"нинг ҳам, "Қўқон-1912"нинг ҳам жуда кўплаб мухлислари стадионга келиб севимли жамоаларини қўллаб-қувватлашди.

Бу жуда фойдали турнир деб ҳисоблайман. Чунки "Ҳоким кубоги" мусобақаси орқали жамоавий ўйинни шакллантириш, ёшларни ва жамоага янги таклиф этилган футболчиларни синовдан ўтказиб олиш учун ажойиб имконият тақдим этади.

Биз олдимизга мусобақа ғолиблигини мақсад қилиб қўйгандик. Йигитлар охиригача курашишди ва ғолибликни қўлга киритиб мухлислар олқишига сазовор бўлишди. Бугунги ўйинда "Андижон" жамоаси ҳам охиригача курашишди. Бугунги ўйин финалга хос тарзда ўтди, Суперлига учрашувларидан асло қолишмади деб ўйлайман. Шу сабабдан ушбу турнирни сақлаб қолишда ўз ҳиссаларини қўшиб келаётганликлари учун Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Хаитбаевич Бозоровга, вилоят ҳокимлиги мутасаддиларига, ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтган бўлардим.

"Ҳоким кубоги" мусобақаси жамоамизнинг Суперлига ўйинларига олиб бораётган тайёргарлигининг бир қисми бўлди. Мен жамоамиз аъзоларига айтганман, ўзини ҳурмат қилган футболчи ҳар қандай мусобақада ғалаба учун майдонга чиқади. Суперлига жамоаларига мусобақа давомида тўқнаш келмадик, шу сабабли ҳозир ўзимизга юқори баҳо беришиз тўғри эмас. Тайёргарлик жараёнининг бир қисми ушбу мусобақда ўтказилди, мазкур мусобақада ғолибликни мақсад қилган холда кураш олиб бордик.

Ғолибликни қўлга киритиш ҳамиша ёқимли бўлган. Тайёргарлигимизнинг қолган қисмини Тошкент шаҳрида давом эттирамиз. Ҳозирда жамоамиз оптимал спорт формасига кириб улгургани йўқ. Жамоавий ўйинни шакллантириш учун бу турнир бизга айни муддао бўлди" - дейди "Қўқон-1912" бош мураббийи.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика