RU

Последние новости

13:58Гвардиола: "Йўқ, бу хабар ёлғон"  0 13:20Расмий хабар: БААга қарши ўйиндан олдин Ўзбекистонда яна бир йўқотиш   10 13:08Владо Радманович: "Катанец ноябрь ойида терма жамоани ўзи бошқаради" (ўйинолди матбуот анжумани тўлиқ)  15 13:00ЖЧ-2026 саралаши. БАА сафардаги ўйинларнинг ҳаммасида ғалаба қозонмоқда  8 12:33Ўзбекистон МТЖ қачон охирги марта ўз майдонида кўк рангли формада ўйнаган?  7 12:09БАА бош мураббийи Паулу Бенту: "Ўзбекистон терма жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри чиқишга даъвогар"  15 11:52БАА терма жамоаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келди? Рўйхатда Англияда ўйнайдиган икки футболчи бор  16 11:33Корея Республикаси - Ироқ учрашувида 6 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  6 11:25Месси билан ҳазиллашган Ўринбоев  5 11:05Ўзбекистон БААга қарши кўк либосда ўйнайди  12 10:54"Арсенал" афсонаси Гвардиоладан сўнг "Манчестер Сити"ни бошқариши мумкин  0 10:23"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  3 10:08Жаъфар Ирисметов: "Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас"  7 09:50"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топиб қўйди  4 09:45Игорь Шквирин: "Гуруҳда рақобат кучли, хатолардан керакли хулоса чиқарилмаса қимматга тушади"  10

Бахтиёр Ашурматов: "Сидоров голи билан ўзига бўлган ишончини қайтариб олди" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Сидоров голи билан ўзига бўлган ишончини қайтариб олди"

“Қизилқум” – “Қўқон-1912” (2:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмон жамоа устози Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди

Ўйин ҳақида:

-“Қизилқум” жамоаси охирги пайтларда чиройли ўйинлар кўрсатиб, яхши натижалар қайд этяпти. Ҳамиджон Актамов бежизга ойнинг энг яхши мураббийи бўлгани йўқ. Жамоасининг ўйинида катта ўзгаришларни амалга оширишга муваффақ бўлди. “Қизилқум”нинг ажойиб ўйин кўрсатишида мураббийнинг меҳнатини таъкидлаб ўтган бўлардим. Ўйинга келсак, жанговар ва асабий руҳда кечди. Бугун ютишимиз ёки мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Меҳмонда дуранг ўйнаганимизда мураббийларнинг кўрсатмаларидан кўра, футболчиларнинг характер кўрсатгани, охиригача курашишгани, қийин вазиятларда ўзларин йўқотиб қўйишмагани ва захирадан майдонга тушганлар ҳам аҳил жамоа бўлиб ўйинга қўшилиб кетганлари туфайли натижасини берди ва дурангга эришдик. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Мурод Холмуҳаммедов ва Иван Йосович жароҳат сабабли жамоа билан умумий машғулотларда қатнаша олмадилар. Шунга қарамасдан, улар соғлигини таваккал қилиб, қийин вазиятда жамоага ёрдам беришга қарор қилдилар. Уларга ва майдондаги барча йигитларга охиригача курашишгани учун миннатдорчилик билдираман.

- Эшитишимизча, жамоада молиявий муаммолар бор экан. Футболчилар охирги марта қачон ойлик маош олишди?

- Бу жамоамизнинг ички ишлари. Эътибор берсангиз, ҳеч қайси ҳолат футболчиларимизга охиригача курашишларига халақит бергани йўқ. Фақат ғалаба қозона олмаётганимизга омад келмаслиги сабаб бўляпти. Ютқазган ўйинларда ҳам муносиб курашишяпти. Йигитларга ҳеч қандай эътироз билдира олмайман. Қўқонда ҳеч қачон футболчиларни алдашмаган. Ўйлайманки, бу йил ҳам шундай бўлади. Шу сабабли бу ҳақда тўхталишни хоҳламаган бўлардим. Асосийси, йигитлар аҳил. Тўғри, жадвалда бундан юқорироқ ўринга жойлашишимиз мумкин эди. Афсуски, омадсиз ўйинлар бизни шу ўринга жойлашишимизга сабаб бўляпти. Аммо мана шундай ўйинлар намойиш этсак, кейинги учрашувларда керакли очколарни қўлга киритамиз.

- Биринчи бўлим бошларида таркибда ўзгариш бўлди. Бунга нима сабаб?

- Гапнинг очиғи, Фарҳод Бекмуродов икки-учта вазиятда дарвозамизга яқин жойда тўпни йўқотиши бизни хавотирга солди. Афсуски, захирадан футболчини майдонга туширишга улгурмай қолдик ва гол ўтказиб юбордик. Бу каби ҳолат ҳар бир футболчида бўлиб туради. Кимнидир айбламоқчи эмасмиз. Аммо, ўйинга киришиб кета олмагани сабабли тезкор тарзда ўйинчи алмаштиришга қарор қилдик.

- Андрей Сидоровдан шундай гол кутганмидингиз?

- Рости, мураббийдарда сезиш қобилияти бўлади. Ҳужумни кучайтириш учун таваккал қилишга мажбур эдик. Гапнинг очиғи, қайси ҳужумчини майдонга туширишга иккиландик. Сидоров доим захирадан тушганда гол урмаяпти, бу сафар бу ишни уддалар, деган ҳолатда уни майдонга туширдик. Бу гол ўзига бўлган ишончни қайтариб беради. Андрей яхши футболчи. Лекин, охирги йиллардаги омадсизлик уни анча тушкун ҳолатга тушириб қўйганди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика