RU

Последние новости

09:20Франческо Тотти ўзининг идеал футболчисини йиғди  0 08:43"Бавария" Мусиалани жамоада олиб қолиш учун ойлигини беш бараварга оширишга тайёр  1 08:08МЮ раҳбарлари тен Хаг борасида бир қарорга кела олишмади  4 07:33Салоҳ ва де Брюйне келаси мавсум жамоадош бўлишлари мумкин  1 02:09Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари  1 00:45Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади. Тақвим маълум  2 00:15Уэйн Руни Англия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиси кимлигини айтди  6 23:28Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Элдор Шомуродов билан кичик интервью  1 22:46Андрес Иньеста 2010 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди  12 22:05Ҳарри Магуайр бир неча ҳафтага сафдан чиқди  0 21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  8 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  1 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  30 20:11Мбаппе – "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси  3 19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0

Бахтиёр Ашурматов: "Championat.asia сайтини тезкор хабарлар чиқарадиган, ахборотни мухлисларга тезкорлик билан етказадиган сайт деб ҳисоблайман" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Championat.asia сайтини тезкор хабарлар чиқарадиган, ахборотни мухлисларга тезкорлик билан етказадиган сайт деб ҳисоблайман"

Бугун эрта тонгдан “championat.asia” сайтида чиққан хабар барча қўқонлик мухлисларни хавотирларига сабаб бўлди.

 Хабарда “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов соғлиги сабабли Қўқондаги фаолиятини якунлаши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилган.

Биз масалага аниқлик киритиш мақсадида жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовга мурожаат қилдик.

–Ассалому алайкум. Бахтиёр Аъзамович аввало соғликларингиз яхшими? Championat.asia сайтидаги маълумотга аниқлик киритиб берсангиз.


-Ассалому алайкум. Худога шукр соғлигим яхши. Яқинда операция жараёнинини ўтказган эдим. 2 соат давом этади дейилган операция 6 соатга яқин давом этди. Шу сабабли “Турон” билан ўйинга кўрилган тайёргарлик жараёнида бир нечта машғулотларни ўтказворишга мажбур бўлгандим. ”Қизилқум” жамоаси билан бўладиган ўйиндан кейин 15-20 кун давомида яна даволаниш курсларини ўташим керак. Шу сабабли бу вазиятдан ўзим ҳам ҳавотирда эдим. Машғулотларни қўйворсам жамоа натижаларига таъсир ўтказмасмикин деган фикрни таниш журналистларим даврасида айтиб ўтгандим. Бу хабарни шунга асосланиб чиқаришган бўлишса керак. Умуман Championat.asia сайтини тезкор хабарлар чиқарадиган, ахборотни мухлисларга тезкорлик билан етказадиган сайт деб ҳисоблайман. Лекин хавотирга ўрин йўқ. Раҳбарларимиз 3-турдан кейин даволаниб олиш учун имконият бўлади, фикрингни бўлма деб қўллаб қувватлашди ва мен улардан жуда ҳам миннатдорман. Ҳали Қўқонда қиладиган ишларимиз кўп. Биз ва ҳозирги раҳбарият ишлаган пайтда жамоа ўз автобусига эга бўлиши, жамоамиз учун футбол базаси қурилиши,футбол академияси очилиши орзуимиз ва бу йўлда ҳаракатлар қилиняпти. Энг катта орзуимиз эса худо хоҳласа ашаддий мухлисларимизнинг нияти “Қўқон-1912” жамоасини Осиё чемпионлар лигасида қатнашишини амалга ошириш. Жамоамиз рахбарияти эса менга ўз укаларига бўлгандек муносабатда бўлишмоқда. Мен уларнинг менга бўлган муносабатини ва мухлисларимизнинг меҳрини жуда хам қадрлайман. Шу сабабли жамоа раҳбарияти ва мухлислари менга қанча вақт ишонч билдиришса шунча вақт юракдан ишлашга тайёрман. Ҳали бери Қўқондан кетиш ниятим йўқ.

– Мухлислар орасида сизга Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси таклиф билан чиққанлиги ҳақида ҳам гап-сўзлар кўпайиб кетди...

- “Навбаҳор” жамоасида бўлаётган ўзгаришларга бефарқ эмасман.Навбахорда ишлаган пайтимни илиқ хотиралар билан эслашим ва “Навбахор” мухлисларини жуда хам хурмат қилишимни кўпчилик билади. “Навбаҳор” раҳбариятида олийжаноб инсонлар ишлашади.Улар билан муносабатимиз дўстона.Ва мени Қўқонда ишлаб турганимни билиб туриб менга таклиф билан чиқишмайди.Чунки улар Қўқон жамоасини натижаларига бефарқ эмаслар.Биз мавсум бошида бир-биримизга омад тилаганмиз.”Навбахор” ва “Қўқон-1912” раҳбариятининг нияти бу икки жамоани юқори ўринлар учун курашадиган жамоалар қаторида кўриш.Шу сабабли “Навбахор” жамоасини янги мураббий тайинлангани билан табриклайман ва уларга кейинги ўйинларда омад тилайман.

– Жамоамиз футболчилари дастлабки турда “Турон” жамоаси устидан ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилишди. Ушбу ўйинда сизга маъқул бўлган ва маъқул бўлмаган жиҳатларга ҳам тўхталиб ўтсангиз...


-Яйпандаги ўйинда менга энг маъқул бўлган жиҳатлар “Турон” жамоасида амалга иширилаётган ишлар. “Ўзбекистон” стадионида катта реконструкция ишлари бўлганлиги, футболчиларнинг кийиниш хоналари чиройли қилингани, мухлисларга алоҳида таҳоратхоналар қурилгани, янги трибуна,академия ва база қурилиши , буларнинг барчаси мени хурсанд қилди. Стадиондаги атмосфера, мухлисларнинг стадионни тўлдириб туришлари , ноқулай об-ҳаво шароитларига қарамасдан Қўқондан бориб бизни қўллаб турган мухлисларимизнинг ҳаракатлари барчамизни хурсанд қилди. Шу фурсатдан фойдаланиб барча мухлисларимизга яна бир бор ўз миннатдорлигимни изҳор қиламан.
Энг ёққан жиҳат шу бўлдики , ўз укаларимдек бўлиб қолган футболчиларимдан ўйиндан олдин битта нарсани илтимос қилгандим. Бугун мен учун ғалабаларинг ҳар доимгидан ҳам зарур. Чунки бугунги ўйиндан сўнг яна Тошкентга бориб шифокорлар кўригида бўлишим керак, яна машғулотларни ўтказворишга мажбур бўламан. Бугун майдонда борларингни беринглар, ютинглар. Мен яхши кайфиятда Тошкентга бориб келай дегандим. Йигитлар бу ўйинга жудаям маъсулият билан ёндошишди. Шундай туюлдики ўша куни йигитлар ҳам мухлислар учун, ҳам мураббий учун ҳам ўйнашди. Мен футолчиларимга бунинг учун яна бир раҳмат айтаман.

Ёқмаган жиҳат кам бўлди. Нимани айтишим мумкин яратилган вазиятлардан тўлиқ фойдаланмаганимиз бўлди.Ўйин сўнггида эса “Турон” жамоасига хужумлар қилишга имконият бериб қўйдик. Демак яна ишлайдиган камчиликларимиз бор.

Энг ёқмаган нарса бу ўйин қайдномасига 18 нафар футболчини киритилиши бўлди. Ўтган мавсумда қайдномага 20 нафар футболчини киритиш мумкин эди.Биз бу мавсум учун таркибга футболчиларни олганимизда ўтган йилги тартиб бўлади деб ўйлаб, 20 нафар футболчи ва уч нафар дарвозабонни таркибимизга жалб қилган эдик. Бу йил эса мавсум бошланиш арафасида қайдномага 18 та футболчи киритилиши мумкинлигини билдик. Натижада Анвар Хожимирзаев , Илҳом Ваҳобов каби футболчиларни қайдномага кирита олмадик. Мураббий сифатида бу футболчиларни олдида бироз ноқулай аҳволга тушдим. Майли нима қиламиз , энди шу қоидага амал қилишга мажбурмиз. Ўйлайманки Хожимирзаев ҳамда Ваҳобовлар олдинда турган мавсумда ўз ўйинлари билан жамоамизга фойда келтиришади.

Сўзимни якунида барча мухлисларимизни ўз майдонимизда бўлиб ўтадиган “Қизилқум” жамоасига қарши учрашувга таклиф қиламан. Стадионга келиб футболчиларимизни қўллаб туришса, биз ҳам уларни хурсанд қилиш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика