RU

Последние новости

02:09Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари  1 00:45Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади. Тақвим маълум  1 00:15Уэйн Руни Англия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиси кимлигини айтди  4 23:28Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Элдор Шомуродов билан кичик интервью  0 22:46Андрес Иньеста 2010 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди  11 22:05Ҳарри Магуайр бир неча ҳафтага сафдан чиқди  0 21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  7 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  1 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  30 20:11Мбаппе – "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси  3 19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0 19:03Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"  33 18:31ПРО-Лига. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  8 17:53Эдер Милитао яна жароҳат олди  4 17:24"Барселона" эътиборини "Лилль" ҳимоячисига қаратди  3

Бахтиёр Ашурматов: "Асабий кечган ўйинда муҳим ғалабага эришдик" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Асабий кечган ўйинда муҳим ғалабага эришдик"

Суперлиганинг 1-туридан жой олган "Турон" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида

- Авваламбор, ўзбекистонлик футбол мухлисларини мавсум бошлангани билан табриклайман! Ўйлайманки, мухлисларнинг севимли жамоалари уларни хурсанд қилишади. Ўйин тўғрисида фикр билдиришдан аввал шуни таъкидлаб ўтган бўлардимки, "Турон" жамоаси 2-3 йил мобайнида ҳар томонлама жуда катта ўсишга эришди, катта ҳажмдаги ишлар ва селекция ишлари олиб борилди. Мен "Турон" жамоаси раҳбариятига омад тилайман. Ўйлайманки, шунча қилинган ҳаракатлар албатта, мева беради.

Ўйинга келсак, "Турон" жамоаси мухлислари бугунги дербида ўз жамоаларидан ғалаба кутишганди. Асабий кечган ўйинда жамоамиз муҳим ғалабага эришди. Буни аввало, йигитларимизнинг меҳнати ва кейинги навбатда омад билан боғлаган бўлардим. Ўз уйларидаги биринчи ўйин эканлигини инобатга олиб, "Турон"дан ҳужумкорроқ ўйин кутган эдик.

Ўйинчиларимизга ғалаба учун ва ҳаво совуқлигига қарамасдан, Қўқондан келиб, қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман.

- Вазиятлар кўп бўлди, аммо улардан фойдаланиш коэффициенти паст бўлди. Ҳужумчиларнинг ўйинидан кўнглингиз тўлдими?

- Ҳужумчилардан кўнглим тўлди. Агар иккинчи голни вақтлироқ урганимизда ёки Шоҳназар Норбеков ва Сардор Азимов вазиятларни голга айлантиришганида бошқача бўларди. Бизда қарши ҳужумларда кўп имконият туғилди, чунки "Турон" ҳужумга ўтганида, айрим нуқталар бўш қолди. Ҳужумчиларга эътирозим йўқ, лекин бундан кўпроқ гол уришса, яхши бўларди.

- Тақдимот маросимида жамоа олдига 3-ўринни олиш вазифаси қўйилди. Шунга бош мураббий сифатида жамоанинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Биласизми, бизда ниятга кўп нарса боғлиқ дейилади. Масалан, "Андижон" ва "Турон" жамоалари кучли учликни мақсад қилганликларини маълум қилишди. Жамоамизда яхши футболчилар йиғилган, рақобат кучли, айниқса, марказда. Ҳамма нарсанинг имкони бор, раҳбарият ва мухлислар бизга ишонч билидиришяптими, демак, ҳар битта ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз, натижасини эса мавсум якунида кўрамиз.

- Мурод Холмуҳаммедов асосан, марказда ҳаракатланди. Бу унинг ушбу мавсумдаги асосий позициясими ёки бу жамоани тарк этган Қувондиқ Рўзиевнинг ўрнини тўлдириш учун қилинган ишми?

- Йўқ, Мурод Холмуҳаммедов ва Қувондиқ Рўзиев турлича услубда ўйнайдиган футболчилар. Мурод Холмуҳаммедов тўп билан яхши муомалада бўлишини, биринчи пас орқали ҳужумларни бошлай олишини инобатга олиб, таянч ярим ҳимояга қўйдик. Айтайлик, 3 та марказий ҳимоячи билан ўйнасак, уни марказий ҳимояга қўйиш имконимиз бўлади. Холмуҳаммедов универсал ўйинчи, мавсум давомида уни бошқа позицияларда ҳам ўйнатишимиз мумкин.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика