«Барселона»нинг асосий ҳужумчиси Эл-Классикони ўтказиб юбориши мумкин
25 фев 2019 18:13
Новости
«Барселона»нинг асосий ҳужумчиси Эл-Классикони ўтказиб юбориши мумкин
«Барселона» ҳужумчиси Луис Суареc Испания кубогининг ярим финал жавоб баҳсини ўтказиб юбориши мумкин.
Клуб мутасаддилари уругвайлик футболчининг эски жароҳати такрорланганидан ҳавотирда.
Суареc ўтган йилнинг ноябрь ойида тиззасидаги жароҳати сабаб 2 ҳафтани ўтказиб юборганди. Ўшанда, футболчи операция қилинмаган. Бироқ оёғидаги оғриқ ҳужумчини мунтазам безовта қилиб келади. Ҳозирча, "Барселона" Луис ҳақида расмий маълумот бермаган. 32 ёшли футболчи жорий мавсум 24та учрашувда майдонга тушиб, 16та гол урган ва 5та голга асистентлик қилганди.
Эслатиб ўтамиз, «Камп Ноу»даги илк ўйинда 1:1 натижаси қайд этилган. Жавоб ўйини эса 28 февраль куни Тошкент вақти билан 01:00да «Сантиаго Бернабеу»да бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!
Комментарии