"Барселона"га ўтадиган де Йонг мавсум футболчиси деб топилди
17 мая 2019 14:19
Новости
"Барселона"га ўтадиган де Йонг мавсум футболчиси деб топилди
Ёзги трансфер ойнасида "Барселона" футболчисига айланадиган "Аякс" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг индивидуал совринни қўлга киритди.
Амстердам клуби билан Голландия чемпиони бўлган де Йонг лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Футболчининг жорий мавсумдаги 91,2% узатмалари ўз манзилига етиб борган. Бундан ташқари у амалга оширган дриблингларнинг 75,3% муваффақиятли якунланган.
Голландия чемпионати расмий сайти мавсум рамзий терма жамоасини эълон қилди. Рамзий жамоадан "Аякс"нинг 7 нафар футболчиси жой олган.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии