"Барселона" "Ювентус"га рад жавобини берди
04 авг 2020 07:30
Новости
"Барселона" "Ювентус"га рад жавобини берди
"Барселона Б" футболчиси Серхио Акьеме ёзда "Ювентус"га ўтишга яқин келганди.
Турин клуб Артур билан музокаралар чоғида Акьемега ҳам оғиз солиб кўрган эди. Бироқ, "Барселона" раҳбарияти бунга рад жавобини берди.
Mundo Deportivo нашрининг берган маълумотларига кўра Акьемега "Гранада", "Эйбар", "Вальядолид" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Иқтидорли футболчининг Каталония клуби билан шартномаси 2021 йилга қадар амал қилади.
Комментарии