RU

Последние новости

20:38Болбойни йиқитган Нету жазодан қутулиб қолди  0 20:32Анчелотти "Реал"даги муаммолар ҳақида: "Мбаппенинг келиши Кроос ва Начонинг кетишига тўғри келди, ўзгаришлар доим ҳам силлиқ кечмайди"  1 19:57Жеррард "Ливерпул"дан қўнғироқ кутмоқда  4 19:30Руни Кэррик ҳақида қандай фикрда?  2 19:02"Реал" юлдуз футболчи учун 160 млн евро тўлашга тайёр. У Пересга ёқади  6 18:35"Челси"да босим ортиб бормоқда: Росеньор кетиши мумкин  1 18:07Сарри: "Модрич — камтарликнинг ҳақиқий намунаси"  0 17:39"Нефтчи" "Пахтакор"ни ютиб, Суперкубокни қўлга киритган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  14 17:17Бекобод шаҳри Ўзбекистон Кубоги финали ёки Суперкубокка мезбонлик қилиши мумкин?!  3 16:51"Футбол олами". Финалларда ҳакамлар хатоси одат тусига кирди  14 16:38"Финалиссима" барибир Мадридда бўладиган бўлди  13 16:15Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби "Нефтчи"ни тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  5 15:53"Бавария"да дарвозабонлар қолмади — барчаси жароҳатланган  1 15:25Флик ва Деку Рэшфорднинг келажаги бўйича турлича қарашга эга  5 14:56Родри: "Биз курашни давом эттирамиз"  13

"Барселона" ва "Реал" "Эл-Классико" куни стадионга оддий автобусларда йўл олишади Новости

"Барселона" ва "Реал" "Эл-Классико" куни стадионга оддий автобусларда йўл олишади

Эртага, 18 декабрь куни футбол оламидаги энг кутилган баҳслардан бири - "Барселона" - "Реал" учрашуви бўлиб ўтади.

Жамоалар баҳс ўтказиладиган кун стадионга битта меҳмонхонадан йўл олишади, дея хабар бермоқда Испаниянинг Sport.es нашри. Маълумотларга кўра, бу ишлар жамоалар хавфсизлигини таъминлаш учун қилинмоқда, чунки шаҳарда Каталония мустақиллиги учун намоишлар ўтказиляпти.


Испан нашри маълумоти бўйича, ўйин куни Эрнесто Вальверде шогирдлари стадионга одатдагидек ташриф буюришмайди. Улар кун ярмида "Princesa Sofia" меҳмонхонасига йиғилиб, ўша ердан аренага йўл олишади. Меҳмонхонада икки клуб вакилларига бинонинг турли қисмларидан хоналар ажратилади.


"Реал" ҳам айнан шу меҳмонхонадан йўлга чиқади. "Princesa Sofia" отели "Камп Ноу"дан 600 метр узоқда жойлашган. Бундан ташқари, жамоалар стадионга клуб автобусларида эмас, оддий - ҳеч қандай ёзувлари бўлмаган автобусларда ташриф буюришади.


"Қироллик клуби" Каталонияга ўйин куни учиб боради, аммо футболчиларнинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланмаса, футболчилар самолётни тарк этмаслиги ҳақида маълум қилинди.


"Барселона" ҳамда "Реал" ўртасидаги ушбу баҳс аслида 26 октябрь куни ўтказилиши керак эди, бироқ Каталониядаги намойишлар туфайли ўйин 18 декабрга кўчирилди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика