"Барселона" президентлигига номзод Фонт: "Шармандалик, Бартомеу - истеъфога чиқ. Биз эса клубни тиклаймиз ва "Барса"га ишончни қайтарамиз"
15 авг 2020 18:10
Новости
"Барселона" президентлигига номзод Фонт: "Шармандалик, Бартомеу - истеъфога чиқ. Биз эса клубни тиклаймиз ва "Барса"га ишончни қайтарамиз"
"Барселона" президентлиги учун номзод бўлган Виктор Фонт ЧЛ доирасидаги "Бавария" (2:8)га қарши ўйиндан сўнг Жозеп Бартомеуни истеъфога чиқишга чақирди.
"Жуда кўп йиллар қайғу ва уят. Аммо, кечагисини битта сўз билан аташ керак - шармандалик. Азобни давом эттириш ва қимматли вақтни беҳуда сарфлашнинг ҳожати йўқ.
Бартомеу - истеъфога чиқ, имкон қадар тезроқ президентлик сайловларини ташкил этиш керак. Биргаликда клубни тиклаймиз ва "Барса"га ишончни қайтарамиз", - деб ёзган твиттердаги саҳифасига фонт.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" шу йил 2007/08 йилги мавсумдан бери илк бор соврин ютмади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии