RU

Последние новости

09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  2 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  8 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  7 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  1 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  9 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  11 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  12

"Барселона" Неймар Мессидан кўпроқ маош оладиган формулани топди Новости

"Барселона" Неймар Мессидан кўпроқ маош оладиган формулани топди

Теги :  Неймар
"Барселона" раҳбарияти ўтган мавсум давомида ва мавсумлар оралиғида ҳужумчи Неймарга боғлиқ жиддий муаммога дуч келишди.

Бразилияликнинг хизматларига Европанинг бир нечта гранд клуби қизиқаётган эди (уларнинг орасида "Реал" ҳам бор). Неймарга жуда катта маош, жамоанинг етакчиси бўлишни таклиф қилишди. Шунга қарамай Неймар "Барселона" билан шартномани 2021 йилгача узайтирди, аммо клуб раҳбарияти футболчи борасида молиявий муаммони ҳал қилиши керак эди.

Маълумотларга кўра, испан гранди масаланинг ечимини топди: Неймарнинг йиллик маоши 15 млн. евро бўлади ва унинг натижаларига қараб яна 10 млн. евро бонус сифатида тўланади. Бу бразилиялик урган голлар, ўйнаган учрашувлар, жамоа муваффақиятлари ва яна шунга ўхшаш натижаларга боғлиқ. Бунинг барчаси Неймарнинг шартномасида кўрсатиб ўтилган. Аммо манбаларнинг хабарига кўра, ҳужумчи бу шартларни тўлиқ бажармаса ҳам 10 млн. евро олади. Демак, Неймарнинг йиллик маоши 25 млн. еврога етади ва унинг клубдан оладиган йиллик даромади Мессиникидан 3 млн. еврга кўп бўлади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика