"Барселона": Месси клубдан кетиш учун бир йил футбол ўйнамаслиги керак
31 авг 2020 19:19
Новости
"Барселона": Месси клубдан кетиш учун бир йил футбол ўйнамаслиги керак
Каталониянинг "Барселона" клуби раҳбарияти жамоа етакчиси Лионель Мессини шунчаки қўйиб юбормоқчи эмас.
"Кўк-анорранглилар" мутасаддиларининг таъкидлашича, жамоа сардори клубни тарк этишининг ягона йўли бор: у кейинги мавсумни футболсиз ўтказишга рози бўлиши ва буни ёзма равишда тасдиқлаши керак.

"Барселона" томон Месси билан тузилган шартномадаги ҳамкорликни муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги бандни шундай талқин қилган: аргентиналик чарм тўп устаси клубни тарк этиши мумкин, аммо кейинги мавсум учун шартномада белгиланган маошдан воз кечади ва келаси ёз (клуб билан жорий битим якуни)га қадар янги клуб билан шартнома тузолмайди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии