RU

Последние новости

16:05​Про лига. "Олимпик" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  1 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  12 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  18 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4 10:20Пролига. Бугун 15-турга старт берилади  0 09:47Мбаппе Франция рекордини янгилади  4

"Барселона" Депайни "Интер" футболчисига алмаштиришга яқин Новости

"Барселона" Депайни "Интер" футболчисига алмаштиришга яқин

"Барселона" футболчиси Мемфис Депай ўзига янги клуб излаяпти.

Испаниянинг "Барселона" ва Италиянинг "Интер" клублари ўзаро футболчи алмашиш борасида келишувга эришиш арафасида турибди. Унга кўра, "кўк-анорранглилар" форварди Мемфис Депай "Интер" аъзоси Хоакин Корреа ўрнига Милан клубига йўл олади. 



Нидерландиялик футболчи ушбу мавсумда жамоасида етарлича ўйин амалиётига эга бўла олмаётгани боис қишки трансферлар ойнасида бошқа жамоага кўчиб ўтмоқчи эди. У жорий мавсумда Ла Лигада бор-йўғи 116 дақиқа ўйнади. Жоау Феликсни "Челси"га ижара асосида берган "Атлетико" Депайга қизиқаётгани маълум қилинган эди. Рақиблар ўртасида икки футболчини ўзаро айирбошлаш варианти муҳокама қилинган эди. Бироқ ҳеч қандай амалий юриш амалга оширилмади.

"Барса" ва "Интер" ўртасида келишув Депай А Серияга кўчишга розилик билдирсагина содир бўлиши мумкин. Баъзи манбалар Мемфис Каталонияни тарк этса ҳам Испанияда қолишни исташини билдирганини айтмоқда. 2021 йилда "Лион"дан текинга "Барселона"га келиб қўшилган ҳужумчи "Атлетико"га ўтишни хоҳлаётган кўринади. Клуб уни кўндира олса, футболчи мавсумнинг қолган қисмини Италияда давом эттиради.

Мемфис Депай 2022/23 йилги мавсум Ла Лигада 2 та ўйинда 1 та гол урди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика