“Барселона” Депай трансферига Умтитини қўшиши мумкин
08 сен 2020 07:17
Новости
“Барселона” Депай трансферига Умтитини қўшиши мумкин
“Лион” форварди фаолиятини Каталонияда давом эттириши кутилмоқда.
Журналист Жанлука ди Марцио хабарига кўра, “Барселона” “Лион” ҳужумчиси Мемфис Депайни қўлга киритиш учун ҳимоячи Самюэль Умтитини француз клубига беришга тайёр. Таъкидланишича, Депайнинг “Лион” билан бир йиллик шартномаси қолган. Шунинг учун каталонияликлар Умтити ва 20-25 млн евро атрофидаги маблағни тўлаган ҳолда Депайни бемалол ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги қайд этилган.
Аввалроқ 26 ёшли Мемфисга “Рома”дан ҳам қизиқиш борлиги айтилганди.
Маълумот учун, Умтити вақтида “Лион”дан “Барселона” сафига ўтганди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии