"Барселона" Бланни бош мураббий этиб тайинлашни кўриб чиқмоқда
22 июл 2020 17:48
Новости
"Барселона" Бланни бош мураббий этиб тайинлашни кўриб чиқмоқда
ПСЖ ва Франция терма жамоаси собиқ бош мураббийи Лоран Блан "Барселона"ни бошқариши мумкин.
Мутахассисни жамоага бош мураббий этиб тайинлашга каталонияликлар спорт директори Эрик Абидаль қизиқмоқда. У французни Кике Сетьенга идеал ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Блан 2016 йилдан бери клубсиз юрибди. Мутахассис етарлича дам олди ва ишга қайтишни хоҳламоқда. Томонлар молиявий саволлар борасида осонгина келишишлари мумкин. Лоран яна ўйинчиларни шуғуллантиришни жуда ҳам хоҳламоқда. Маош у учун бош масала бўлмайди.
Олдинроқ, таниқли португалиялик агент Жорже Мендеш Блан номзодини тақдим этаётгани ҳақида хабарлар янграган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии