"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди
22 июн 17:58
Новости
"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди
"Барселона" спорт директори Деку жамоа ҳимоячиси Рональд Араухо билан хайрлашиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Битта марказий ҳимоячи кетади, аммо Рональднинг кетиши бизнинг режаларимизга кирмайди. У ўтган йили ноҳақ танқидга учради. Бу дунёдаги энг яхши ҳимоячилардан бири", - деди Деку.
Араухо 2020 йилдан бери "Барселона" шарафини ҳимоя қилмоқда. Уругвайлик футболчи 2024/25 йилги мавсумда барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. 26 ёшли ҳимоячининг каталонияликлар билан амалдаги меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии