"Барселона" АПЛ жамоасидан Рафинья бўйича таклиф олди
04 мая 2023 12:01
Новости
"Барселона" АПЛ жамоасидан Рафинья бўйича таклиф олди
Унинг суммаси каталонияликларни қизиқтириши аниқ.
Инсайдер Жерар Ромеронинг сўзларига кўра, "Ньюкасл" "Барселона" вингери Рафинья учун 80 миллион евро тўлашга тайёр. Таклиф ҳозирча расмий кучда эмас, фақат оғзаки равишда билдирилди. Аммо "Ньюкасл" таркибни кучайтиришни истаётгани аниқ, чунки келаси мавсум улар катта эҳтимол билан Чемпионлар Лигасида ўйнашади, Рафинья эса АПЛни яхши билади.
Бразилиялик футболчининг сотилиши "Барселона"нинг режаларига мос келади. Каталонияликлар ўтган ёзда футболчи учун "Лидс"га бонусларни ҳисобга олмаганда 58 миллион евро тўлаган.
"Кўк-анорранглилар" Лионель Мессини "Камп Ноу"га қайтаришни истамоқда ва бунинг учун маблағ керак.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии