RU

Последние новости

19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Локомотив" 3:1   0 19:14"Андижон" "Машъал" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:40Суперлига. "Сурхон" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Насаф"дан устун келди  32 18:26Рафинья Неймарнинг Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасига қўшилиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 18:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  15 18:00Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди  65 16:25Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қозоғистон U-16'га мағлуб бўлди  1 15:36Шармандагарчилик давом этади: CAF Садио Манеден Африка Миллатлари Кубогининг энг яхши ўйинчиси совринини қайтаришни талаб қилди  9 14:41Руни тарихдаги энг ёмон Жаҳон чемпионатини айтди  12 14:14Иккинчи таймда порлаган Салоҳ  1 13:39ФИФА Жаҳон чемпионати бўйича қарор қабул қилди  15 13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  27 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  1 12:03Кэррик "Манчестер Юнайтед" футболчисини йил ўйинчиси совринига лойиқ деб билади  5 11:21Беллингем қачон майдонга қайтади?  3

"Барселона" 5 йил давомида Неймарга 45,9 млн. евро тўлашга кафолат берган Новости

"Барселона" 5 йил давомида Неймарга 45,9 млн. евро тўлашга кафолат берган

Теги :  Неймар
"Барселона" Бразилия терма жамоаси Неймарга шартнома имзолаганидан сўнг унга 5 йил давомида 45,9 млн. евро тўлашга кафолат берган.

Маълумотларга кўра, Неймарнинг расмий йиллик маоши 5 млн. евро этиб белгиланган, аммо футболчи бонуслар туфайли кўпроқ маблағ ишлаб олади. Агар 2018 йилнинг ёзигача "Барселона" Неймарга 45,9 млн. тўлай олмаса, ҳар қандай ҳолатда ҳам бу пулларни футболчининг ҳисобига ўтказиб бериши керак бўлади.

Неймар 2013 йилда Каталония клуби билан шартнома имзолагани учун 8,5 млн. евро олган.

Неймарнинг бонуслари қуйидагича тақсимланади: ҳар бир учрашувда "Барселона" қайдномасига кирса (майдонга тушиши ёки тушмаслигидан қатъий назар) 100 минг евро. Агар у мавсумнинг 62% ўйинларида иштирок этса 1 млн. 62 минг евро олади. "Барселона" саралаш босқичисиз Чемпионлар лигасида иштирок этса 637 минг евро (ҳар мавсумга) ишлаб олади. Жамоа гуруҳ босқичини муваффақиятли якунласа унинг ҳисобига 425 минг евро ўтказилади.

"Олтин тўп" учун - 425 минг евро.

Испания чемпионлиги учун - 637 минг евро.

Чемпионлар лигасидаги олтин медал учун - 850 минг евро.

Испания чемпионати ва Кубогидаги ғалаба учун - 850 минг евро.

Мамлакат Кубоги ва Чемпионлар лигаси учун - 1 млн. 62 минг евро.

Испания чемпионати ва Чемпионлар лигаси учун - 1 млн. 487 минг евро.

Испания чемпионати ва Кубоги, Чемпионлар лигаси учун - 1,7 млн. евро.

Агар Неймар қўлга киритилган турнир учрашувларининг 60%дан камроғида иштирок этса - кўрсатилган маблағнинг ярми тўланади.

Шартномада Неймар испан тилини ўрганиши кераклиги ҳақида ҳам банд бор.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика