RU

Последние новости

02:14Ўзбекистон U20 термаси Аргентинага мағлуб бўлди  2 01:45Миллатлар лигаси. Германия, Туркияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:24Миллатлар лигаси. Польшадаги стадионда чироқ ўчиб қолди  1 00:44Мудрик 5 ой деганда гол урди  0 00:14Тухель Англияда иш бошлаши мумкин  1 23:54Ўртоқлик ўйини. "Бунёдкор" - ОКМК 5:5  1 23:34“Андижон” ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди   1 22:54Қизиқ хабар! Ўткир Юсупов туфайли "Фулад" ходими ишдан кетди  16 22:35"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 22:18Бернд Шустер: "Мбаппе нима қилиш кераклигини яхши билади"  1 21:51"Милан" президенти "Сан-Сиро"ни қадимий иншоот деб атади  0 21:37АПЛ клуби ҳакамни танқид қилгани учун жаримага тортилди  0 20:58Испанияда қайси жамоанинг ўйинлари энг кўп томоша қилинмоқда?  1 20:39Араухо: "Кучли бўлиб қайтишга ҳаракат қиламан"  1 19:57"Манчестер Юнайтед" футболчисининг юраги операция қилинди  3

Барибир ҳаммасини пул ҳал қилади Новости

Барибир ҳаммасини пул ҳал қилади

Имкон борича кўпроқ пул ишлаб топиш давр талаби бўлиб қолди ва буни ҳеч ким инкор этмаса керак.

Дунёнинг ҳар бир нуқтасида ҳар бир инсон ўз соҳасидан келиб чиқиб пул топишга ҳаракат қилади. Қурувчи иморат қуриш, дурадгор тахтага безак солиш, ўқитувчи дарс бериш, журналист қалам тебратиш, ҳайдовчи одамларни манзилига элтиб қўйиш, хуллас барча касб эгалари ўз соҳасидан келиб чиққан ҳолда рўзғор тебратади.

Спортда, хусусан фтуболда ҳам шундай. Футболчи қисқа фаолиятимда яхшироқ жамоада ўйнаб пул ишлаб олсам, мураббий натижа кўрсатиб ютуққа эга бўлсам, селекционер истеъдодни топиб пул қилсам дейди. Яшашдан мақсад деярли ўзгармаган, яхши пул топиб яхши яшаш ва болаларнинг келажагини ўйлаш. 

Бугунги кунда олий лига клубларида рўй бераётган трансферлар ҳам асосан пул билан боғлиқ. Пули бор жамоаларнинг яхши футболчиларни қўлга киритиши аввалдан бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай давом этади. Шу боис "Насаф"дан ёзда Элдор Суюнов билан Шерзод Аъзамовнинг "Пахтакор"га ўтганини кўпчилик тўғри қабул қилди.

Яқинда "Насаф"нинг яна икки футболчиси расман "Пахтакор"га ўтди: Фаррух Сайфиев ва Акмал Шораҳмедов. Шу кунларда Баҳром Абдураҳимов ҳам "Пахтакор"га ўтармиш деган миш-мишлар йўқ эмас. "Бунёдкор"нинг муҳим ўйинчиларидан бири Отабек Шукуров БААнинг аутсайдер клубига йўл олиши ҳам пул билан боғлиқ. Чунки "Бунёдкор" Шукуровга "Шаржа" берадиган пулни қилиб бера олмасди. 

Шу ўринда Игорь Сергеевнинг БААнинг кучсиз клубларидан бири "Ал Дафра"га ўтгани бироз мужмалроқ. Негаки бу клуб ҳам пастки ўринда боряпти ва Осиё чемпионлар лигасида қатнашмайди. Балки "Ал Дафра" Сергеевга "Пахтакор" тўлаган маошдан кўпроқ пул таклиф қилгандир. Ҳар бир футболчининг қарорини тўғри тушунамиз. Улар ҳам оилам, бола-чақам дейди, токи оёғим тўп тепар экан пул ишлаб қолсам дейди. 

Мухлислар эса кейинги йил олий лига Суперлигага ўзгариб ҳаммаси зўр бўлишидан умид қилишади. Лекин биламизки, кўп жамоаларда молиявий ҳолат мақтагулик эмас. Бугунги кунда ҳатто "Насаф", "Бунёдкор" каби етакчи клублар ўз футболчилари ва мураббийлари олдидаги қарзни тўлиқ уза олмаётган бир пайтда Суперлигада шиддатли ўйинлар кўп бўлади дея тахмин қиламиз. 

"Насаф"дан футболчилар кетаётгани ҳам асосан пул билан боғлиқ. Пул йўқлигидан тўлиқ қарзлар узилмаяпти, таркибни кучайтириш, асосий футболчиларни олиб қолиш учун пул керак. Хуллас жуда кўп нарса пулга бориб тақалади. Ваъда берган билан эртага ўхшамай қолса-чи. Шу боис "Насаф"ни ҳам, жамоадан кетган ва кетмоқчи бўлаётган футболчиларни ҳам тушуниш керак. 

Эрта-индин "Бунёдкор" ва бошқа клублардан ҳам уч-тўртта яхши футболчи бошқа жамоага кетиб қолса бундан сира ажабланмаймиз. ЎФФ ва ПФЛ ўзбек футболи савиясини кўтаришга катта эътибор қаратаётгани бор гап. Лекин Ўзбекистонда ҳеч бўлмаса10-12та клубнинг молиявий ҳолати тубдан ўнгланмас экан, ривожланиш ҳақида гапс-ўз бўлиши мумкин эмас. Суперлига клубларининг бир йиллик бадал пули салкам 500 миллион сўмга етказилиши эса клубларни янада ночор қилиб қўяди. 

Ҳеч эътибор берганмисиз, ёш боланинг қўлига қоғоз берсангиз ё йиртади, ё оғзига солиб чайнашга тушади, лекин пул тутқазсангиз, маҳкам чангаллаб олади. Бер, десангиз бермайди, оғзига ҳам солмайди. Одам пул нималигини болалигидан билади, пулнинг қудратини ҳис қилади гўё.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика