RU

Последние новости

08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  5 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  18 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0

Бангладешдаги легионерларимиз тақдири нима бўлди? Новости

Бангладешдаги легионерларимиз тақдири нима бўлди?

Теги :  Бангладеш
Хабарингиз бор, кўплаб футболчиларимиз фаолиятини Бангладеш чемпионатида давом эттиришмоқда.

Август ойининг охирги ўн кунлигида Бангладеш чемпионати ўз якунига етди. Шундан сўнг шартномаси якунланган ўйинчиларимиз ўз жамоаларини тарк этган.

Тажрибали ҳимоячи Шукурали Пўлатов “Читтагонг Абахани” билан шартномаси бекор қилган. Бунга футболчининг жароҳати борлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Сирожиддин Раҳматуллаев ҳам “Саиф”ни тарк этган. Қашқадарёлик ярим ҳимоячининг шартномаси якунланган.

“Навбаҳор”, “Бухоро” ва “Андижон” жамоаларидаги ўйинлари билан танилган Отабек Валижонов учун мавсум омадли тарзда якунланди. У тўп сурган “Шеик Жамол” мавсумни яхши тугата олди. Олган маълумотларимизга қараганда, Валижонов клуб билан амалдаги шартномасини узайтириш арафасида.

Евгений Кочнев ва Саиддостон Фозилов “Баритха Уттарад” билан хайрлашишган. Илдар Маматказин, Холмурод Холмуродов, Дилшод Назиров ва Ислом Абдуқодиров тўп сурган “Арамбахг” эса чемпионатни тарк этди. “Бразерс Юнион”да тўп сурган Фурқат Ҳасанбоевнинг ҳам клуб шартномаси якунланган.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика