Баласанян "Динамо" U-21 бош мураббийи этиб тайинланди
02 фев 16:09
Новости
"Динамо" раҳбарияти 2026 йилги мавсумда маҳаллий ёш ўйинчиларни тарбиялаш ва уларни асосий жамоага тайёрлаш масаласига ҳам эътиборни янада оширмоқда.
Шу мақсадда самарқандлик маҳаллий мутахассис, "Динамо" жамоаси собиқ ҳимоячиси Рафаэль Баласанян "Динамо" U-21 жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. 2025 йилда "Динамо"нинг U-19 жамоасини муваффақиятли бошқарган мутахассис 2026 йилдан жамоамиз ўринбосарларини янги мавсумга тайёрлайди. Баласанян ўтган йиллар давомида ҳам "Динамо" клуби мураббийлар штабида фаолият юритган, шунингдек, "Сурхон" ўринбосарлари жамоасини бошқарган эди.
Яна бир маҳаллий мутахассис, "Динамо" жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Умид Абдураҳмонов U-21 жамоаси ёрдамчи мураббийи сифатидаги фаолиятини давом эттиради. У ўтган йилларда ҳам Андрей Пятницкийга ассистент сифатида ишлаган эди", – дейилади хабарда.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии