RU

Последние новости

21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  20 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  12 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  5 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  3 19:20ЎФА нега жим?  8 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  8 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  17 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46

Бакайоко Гаттузо билан бўлган жанжал ҳақида баёнот берди Новости

Бакайоко Гаттузо билан бўлган жанжал ҳақида баёнот берди

"Милан" ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко "Инстаграм" саҳифаси орқали "Болонья"га қарши А Сериянинг 36-тур ўйинида жамоа устози Женнаро Гаттузо билан бўлган келишмовчилик борасида баёнот берди.

"Бир неча ҳафтадан бери ОАВ мен ҳақимда ёзмоқда, аммо ҳеч нарса демасликка ва ишлашда давом этишга қарор қилдим. Бироқ "Болонья"га қарши баҳсда содир бўлган воқеа ҳақида матбуотда ёзилганларга жавоб беришим керак. Мени майдонга тушишни истамайдиган ва мураббий ҳамда жамоадошларини ҳурмат қилмайдиган футболчи сифатида кўрсатишларига жим қараб тура олмайман.

Ўша баҳсни захирада бошладим, аммо менга 5 дақиқа беришса ҳам боримни бериб ўйнашга тайёр эдим. Лукас жароҳат олганида майдонга тушишга тайёргарлик кўришимни айтишди. Мен тезда машғулотларга киришдим. Икки ёки уч дақиқадан сўнг майдонга тушишга тайёр эдим, аммо кейин захирага қайтишим кераклигини айтишди. Бу 23 ва 26-дақиқалар орасида содир бўлди.

Ўриндиққа қайтганимда мураббий менга мурожаат қилди ва умуман кутилмаган сўзларни айтди. Мен эса Гаттузо айтганини такрорладим. Бори шу. Келинг аниқлаштириб оламиз: Мен ҳеч қачон машғулот ўтказишдан бош тортмаганман. Ҳаммаси видеода кўриниб турибди.

Мен шунчаки жамоадошларимга ёрдам бермоқчи эдим ва буни бажаришда давом этаман. Олға, "Милан" - деб ёзди Бакайоко.


Эслатиб ўтамиз, "Милан" - "Болонья" учрашувидан сўнг Италия матбуотида Гаттузо ва Бакайоко ўртасида содир бўлган воқеа ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Уларда айтилишича, Бакайоко майдонга чиқишдан олдин шуғулланишдан бош тортган. Шу сабабли Гаттузо Тьемуэ ўрнига бошқа футболчини туширган. Бундан ташқари Бакайоко бош мураббийни ҳақорат қилган экан.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика