RU

Последние новости

09:15Ямал тарихга кирди  1 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  7 08:09Месси Дембелени табриклади  5 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  3 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  116 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  5 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  8 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  6 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  13

Баҳром Норсафаров: “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” мусобақасида мазмунли ўйин намойиш этишга уринамиз Новости

Баҳром Норсафаров: “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” мусобақасида мазмунли ўйин намойиш этишга уринамиз

Олдин хабар берганимиздек, эртадан Тожикистонда “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” мусобақаси старт олади.

Унда Ўзбекистон,  Афғонистон,  Эрон,  Қирғизистон,  Тожикистон ҳамда Туркманистон олимпия терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Бугун мусобақа олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси устози Баҳром Норсафаров қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- ОФК, CAFA (МОФА) ҳамда мезбон Тожикистонга бундай мусобақа ташкил этилаётгани учун миннатдорчилик билдираман. Бизда яқиндагина миллий чемпионат якунланди. Футболчи қизларимиз айни дамда ёмон спорт формасида эмас. Фақатгина бир неча нафар муҳим ўйинчиларимизнинг жароҳат олишгани бироз дилни хира қилади. Лекин биз мусобақага олиб келган 18 нафар футболчи қизларнинг аксарияти, шунингдек, бир вақтнинг ўзида миллий терма жамоамиз аъзолари ҳам ҳисобланишади. Қолаверса, таркибимизда U-19 терма жамоамиз аъзолари ҳам бор. Уларга ушбу турнирда ўзларини кўрсатиш имкониятини тақдим этамиз. Рақиблар ҳақида гапирадиган бўлсам, қўшни мамлакатлар терма жамоалари билан яқиндагина Қирғизистонда ўтган "Умид кубоги"да тўқнаш келган эдик. Энди ушбу мусобақада ҳам чиройли ва мухлисларга манзур бўладиган ўйин намойиш этишга уринамиз, - деди мутахассис.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика