RU

Последние новости

23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  2 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  19 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  19 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58

Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Андижон ФА" - "Қўқон-1912" (0:7) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жамоамиз вакиллари ва мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Рақибимиз ёш футболчилардан иборат бўлишига қарамасдан биринчи бўлимда жуда фаоллик билан ҳаракат қилишди. Келажаги порлоқ йигитлар эканликлари кўриниб турибди. Танаффусдан сўнг бизнинг жамоа вакиллари ўйинни кучайтиришди ва тажриба ўз сўзини айтди.

- Биринчи бўлимда 0:0, иккинчи бўлимда 7 та гол урилиши камдан-кам учрайдиган ҳодиса. Буни кутганмидингиз?

- Бунақа йирик ҳисоб бўлмаса ҳам бугун ғалаба қозонишимизга ишонган эдим. Кўп гол уришимизни кутгандим. Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди. 

Учрашувнинг биринчи бўлимда майдонга ўйин амалиёти кам футболчиларни туширгандик. Иккинчи бўлимда ҳозирги кундаги асосий таркибимиз вакилларини ўйинга ташладик.

- Йирик ҳисобда қозонилган ғалаба Суперлига ўйинлари олдидан жамоага қандай иштиёқ беради?

- Бунинг устида ишлаймиз. Боиси, вазият ижобий томонга ҳам, салбий тарафга ҳам кетиб қолиши мумкин. Асосий мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Навбатда "Хоразм" билан ўйин ҳам осон бўлмайди.

- Легионер футболчи Амед Кобена билан шартнома бекор қилинишига муносабатингиз?

- Биз ушбу футболчи билан бир ой муддатлик синов шартномаси имзолагандик. Бу вақтда ўзини кўрсата олмади. Аввалдан жароҳати бор экан, бу машғулотлар жараёнида ҳам панд берди. Шу боис Кобена билан шартномани бекор қилишга мажбур бўлдик.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика