RU

Последние новости

04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  6 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  12 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  23 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  24 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  3 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2

Баҳодир Насимов: “Катта эҳтимол билан Қатарга кетаман" Новости

Баҳодир Насимов: “Катта эҳтимол билан Қатарга кетаман"

Ўтган ҳафтада “Бунёдкор” футболчиси Сардор Рашидов Қатарнинг “Ал Жайиш” жамоаси билан уч йиллик шартнома тузиб қайтганидан хабарингиз бор.

Янги мавсумнинг ўзидаёқ Қатар юлдузлар лигасида Рашидовдан ташқари яна бошқа ҳамюртимиз ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда. Гап Баҳодир Насимов ҳақида кетмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланган ушбу ҳужумчи бунга қадар Эрон Про лигасида “Падидеҳ” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Мавсум якунига етгач футболчимизнинг эронликлар билан тузган шартномаси тугаганди. Натижада унга Қатарнинг “Ал Гарафа” жамоаси қизиқиш билан қарай бошлади. Шунингдек, ушбу мамлакатнинг яна бир клуби ҳам Насимовни ўз сафида кўришни истамоқда. Баҳодир билан боғланганимизда эса шундай деди:

-  Чиндан ҳам менга Қатар жамоаларидан яхши таклифлар бор. Бу билан агентим жиддий шуғулланяпти. Бугун ёки эртага расмий таклиф юбориши кутиляпти. Улар менга тайёр шартномани юборишмоқчи. Назаримда, шу кунларда ҳаммаси ҳал бўлади”.

Воқеалар ривожи тезлашаётгани кўриниб турибди. Афтидан у “Падидеҳ” жамоаси билан хайрлашган кўринади. Аммо улар ҳам футболчимиз билан ҳамкорликни яна давом эттириш ниятида эдилар. Лекин унга янада қизиқарли таклифлар келиб тушмоқда. Албатта, Насимов Эрон чемпионатида ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Шу боис ҳам ҳужумчимизга бўлган қизиқиш ортиб боряпти. Унга таклиф билан чиқаётган жамоалар эса сизга ҳам қизиқ туюлаётгандир. Бу хусусида Насимовга мурожаат қилганимизда ундан қуйидаги жавобни олдик:  

- Мен учун энг яхши вариант сифатида қатарликларни айтган бўлардим. Музокаралардан шу нарса маълум бўляптики, кўпроқ Қатарга кетишим ойдинлашиб боряпти. Шунингдек, Озарбайжон ва Қозоғистондан ҳам таклифлар бор. Дарвоқе, ўзимизни олий лигадан ҳам чақирувлар бўляпти. Лекин Қатарга кетишим 99 фоизга ҳал бўлиб қолди десам ҳам янглишмасам керак. Агентимнинг якуний жавобини кутиб ўтирибман. “Ал Гарафа” ҳам мен билан жиддий қизиқяпти. Шунингдек, яна бир жамоаси ҳам алоқага чиққан, деди – Баҳодир.

Шуни айтиш керакки, қатарликлар футболчимизнинг ўйинини анча пайтдан бери кузатиб келишаётганди. Ўз навбатида Баҳодирга ҳам Қатар чемпионати жуда қизиқ бўлиб кўринмоқда. Албатта, ҳали якуний қарорга келингани йўқ. Шунга қарамасдан, музокараларнинг охири ижобий кўриниш олиши кутилмоқда. Насимовнинг ўзи ҳам тез орада Қатарга йўл олишга тайёргарлик кўряпти. Демак, воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

ФИРДАВСХОН 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика