RU

Последние новости

17:57Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов тайёр"  0 17:45"Тоттенхэм" ҳужумчисини сотиш ниятида  0 17:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:18Фойт, Чуамени, Беллингем, Симеоне... Ла Лига 10-тур рамзий терма жамоаси  0 16:40"Ювентус" "Челси" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  0 16:08"Бавария" Кейнга ўринбосар топиб қўйди  0 15:31Чуамени: "Ямалнинг ишлари "Эл Класико"га ҳарорат қўшди"  3 15:03Тез орада ишдан бўшаши кутилаётган АПЛ мураббийлари (ТОП-5)  6 14:35Мухлислар норози бўлиши аниқ: АПЛ узоқ йиллик анъанасини бузишга тайёрланмоқда  2 14:05Рэтклифф Левандовскининг МЮга ўтишига тўсқинлик қилган  2 13:37Шомуродов Туркия Суперлигасида тур рамзий жамоасидан ўрин олди  5 13:17Суперлига. 27-турга ҳакамлар тайинланди  8 12:53Туркияда ҳакамлар қимор ботқоғида: 150 нафардан ортиқ ҳакам тергов остида!  1 12:25Брендан Рожерс "Селтик" мураббийлигидан истеъфога чиқди  2 11:59ЎФФ президенти "Бенфика" клуби шароити билан танишди  3

БАА Спорт вазирлиги "Ҳаммамиз оқлар тарафидамиз" кампаниясини ўтказмоқда: Спорт федерацияларига бепул чипталар тарқатиляпти Новости

БАА Спорт вазирлиги "Ҳаммамиз оқлар тарафидамиз" кампаниясини ўтказмоқда: Спорт федерацияларига бепул чипталар тарқатиляпти

БАА терма жамоаси Абу-Дабидаги Муҳаммад бин Заид номидаги стадионда олиб борган тайёргарлик жараёнини якунлади.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, мамлакат Спорт вазирлиги миллий терма жамоани ҳал қилувчи ўйинда қўллаб-қувватлаш мақсадида "Ҳаммамиз оқлар тарафидамиз" шиори остида кампания олиб бормоқда. Вазирлик БААнинг барча спорт федерацияларини тарғибот ишларида фаол қатнашишга чақирди.  

Вазирлик турли спорт турлари миллий терма жамоа сардорларига қисқа видео орқали мурожаат қилиб, жамоатчиликни руҳлантириш ва "оқлар" (БАА терма жамоаси лақаби – таҳр.) ўйинчиларини қўллаб-қувватлашга ундади. Бундан ташқари, "Ал Наҳайён" стадиони трибуналарида ўтириш учун миллий терма жамоалар аъзоларига бепул чипталар ҳам тарқатилмоқда.

Хабарингиз бор, БАА томони турли йўллар билан ўзбекистонлик журналист ва мухлисларга "тўсиқ" қўйишга уринмоқда. Тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ўзбекистонлик мухлисларга барабан ва яна бир қатор воситаларни стадионга олиб киришга рухсат берилмаслиги мумкин.

Бугун ҳар икки терма жамоа вакиллари иштирокида матбуот анжумани ҳамда расмий машғулот жараёнлари бўлиб ўтади. Воқеалар ривожини Championat.asia орқали кузатиб боринг.

Эслатиб ўтамиз, БАА ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги ЖЧ 3-саралаш босқичи 9-тур учрашуви эртага Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Рейтинг: -23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика