RU

Последние новости

20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  0 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  6 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  12 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0 18:42"Андижон"нинг собиқ мураббийи жамоа ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалига қандай тайёргарлик кўрганини айтди  2 18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  32 17:57Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов тайёр"  4 17:45"Тоттенхэм" ҳужумчисини сотиш ниятида  0 17:18Фойт, Чуамени, Беллингем, Симеоне... Ла Лига 10-тур рамзий терма жамоаси  0

БАА кундалиги: Шаржада "йўқотилган" вақт Новости

БАА кундалиги: Шаржада "йўқотилган" вақт

Championat.asia сайтининг 5 нафар ходимидан иборат делегация БААга етиб келди.

Кеча, 1 июнь куни Championat.asia вакиллари – Нодирхўжа Юлдашев, Жаҳонгир Файзуллаев, Самандар Шокиров, Абдулвосит Бектемиров ва камина Шерзод Нурматов яхши ният билан БАА сафарига отландик.

Air Arabia авиакомпаниясининг Airbus A320 самолёти тахминан 14:10 да учиб, маҳаллий вақт билан 16:35 да МТЖ етакчиларидан бири Отабек Шукуров 5 йил яшаган замин – Шаржа шаҳрига келиб қўнди.

Ҳаво лайнери қўнгач, перрон автобуслари (йўловчиларни терминалдан самолётгача ёки самолётдан терминалгача ташийдиган автобус – таҳр.) бизни терминалга элтиб қўйди. У ерда икки кишини "сюрприз" кутаётганини биз ҳали билмасдик. Тошкент – Шаржа йўналишида келганлар бирин-кетин паспорт назоратидан автоматик равишда ўтиб кетиш учун мўлжалланган ускуна – smart gate орқали ўтиб кета бошлади. Мен ва оператор Самандар Шокиров илк бор БААга келганимиз боис паспортимиз тизимда хатолик кўрсатди ва биз "тўсиқ"дан ўтиб кета олмадик. Гап шундаки, тушунарсиз сабабга кўра БААга илк бор келганлар smart gate'дан ўта олишмаяпти. 

Аэропорт ходимларидан ёрдам сўраганимизда, улар бизни паспорт назорати билан шуғулланувчи ходим томон юборишди. У биз ва тахминан яна 10-15 нафар ўзбекистонликларга сўровнома (анкета) тўлдиришни буюрди. Сўровнома тўлдирганимиздан сўнг у паспорт ва анкеталарни олиб, дипломатия ходимлари ўтирадиган хонага олиб кетди. Шундан сўнг у ерда узоқ муҳокама давом этди ва ҳужжатларимиз шу билан ичкарида қолди. "Бизнинг ишларимиз нима бўлди?" дея кўп бор сўраганимизда қарамай, аниқ бир жавоб беришмади. Бир ходимнинг иш вақти тугаб, иккинчиси келганида, ниҳоят, бизнинг ишимиз битадиган бўлди. 5 соатдан узоқ вақт давом этган кутишдан кейин паспортларимизни бизга торширишди. Унга арабча ёзувдаги махсус стикер ёпиштириб қўйилганди, уни ҳатто махсус таржимон дастурларида ҳам ўгира олмадик. Паспорт назорати ходими уни ўқиди ва камерага қарашни буюрди. Хайриятки, ҳаммаси ижобий ҳал бўлди ва биз Шаржа аэропортидан очиқ ҳавода нафас олишни бошладик. Тўғри, ҳаво анча нам, лекин ичкарида сабабсиз ва соатлаб кутишдан анча дуруст, мен сизга айтсам. 

Дарҳақиқат, араб дипломатларидан бири билан суҳбатлашганимизда у Отабек Шукуров ва Азиз Ғаниевни яхши танишини билдириб, улар ҳақида илиқ фикрларни айтди. Кейин эса БАА – Ўзбекистон учрашувида қандай ҳисоб қайд этилишини сўради. Мен дипломатик жавоб қайтариб, 1:1 деб қўя қолдим. Аслида эса термамизга ишонаман ва биз ҳисобдан қатъи назар албатта ғалаба қозонамиз. Шунчаки ичимда ўйлаб турган ҳисобни айтганимда, аэропортда яна нимадир воқеликлар бошланиб кетишидан чўчидим.

Ҳа, шундай қилиб, биз бир амаллаб аэропортдан чиқдик ва Шаржадан Дубайга йўл олдик. Таксига миниб, тахминан 50 дақиқада ўз меҳмонхонамизга етиб келдик. 

Энди МТЖ машғулотларни ёпиқ ҳолда ўтказаётгани муносабати билан ўйин бўлиб ўтадиган стадион ва унинг атрофидаги вазиятни ўрганамиз. 


Шерзод Нурматов

Дубай, БАА

Автор : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика