RU

Последние новости

21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  3 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  165 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  30 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  6 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  10 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Азизжон Ғаниев: "Суперкубокдаги ғалабани ота-онамга бағишлайман" Новости

Азизжон Ғаниев: "Суперкубокдаги ғалабани ота-онамга бағишлайман"

Кеча БАА Суперкубоги учун баҳсда "Шабаб Ал Аҳли" "Шаржа"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу ўйиндан кейин "Шабаб Ал Аҳли" ярим ҳимоячиси ўзбекистонлик Азизжон Ғаниевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Азизжон Суперкубокдаги ғалаба муборак бўлсин! Ўйин қандай ўтди?

- Табрик учун раҳмат. Мени қувватлаб турган барча мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдирмоқчиман, барчага раҳмат. "Шаржа"га қарши қизиқарли ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам ғолиб бўлиш учун охиригача курашди. Сўнгги дақиқаларда гол уриб ғалаба қозондик, жамоамга фойдам текканидан хурсандман.

- Рақиб сафида ўзбекистонлик Отабек Шукуров ўйнади...

- Отабек Шукуров билан учрашувдан олдин гаплашдик, бир-биримизга омад тиладик. Ўйиндан кейин Отабек ака ёнимга келиб ғалаба билан табрикладилар, мен учун хурсанд эканликларини айтдилар. Уларга кейинги ўйинларда омад ёр бўлишини тиладим.




- Кечаги ғалабани кимга бағишлайсиз?

- Ушбу ғалабани уйда дуо қилиб турган ота-онамга бағишлайман. Шу даражага етишимда улар жуда ҳам катта ҳисса қўшишган.

- Сўнгги савол Достонбек Ҳамдамов БАА чемпионатига кўчиб ўтди. Дастлабки ўйин айнан сиз ўйнаётган "Шабаб Ал Аҳли"га қарши ўтди...

- "Ал Наср" билан шартнома тузган Достон ака учун жуда ҳам хурсанд бўлдим. Биринчи ўйин доим оғир бўлади, айниқса бегона чемпионатда. Худо хоҳласа ўзларининг энг яхши ўйинлари билан барчани хурсанд қиладилар.


Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика