Азар фаолиятидаги юбилей голини урди
07 сен 2022 08:45
Новости
Азар фаолиятидаги юбилей голини урди
Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич илк турида “Реал” сафарда “Селтик”ни 3:0 ҳисобида енгди.
Эден Азар учрашувнинг 30-дақиқасида Карим Бенземанинг ўрнига захирадан ўйинга қўшилди. 77-дақиқада эса у рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди. Бельгиялик 2020 йилдан (“Интер” 2:0) бери илк бор Чемпионлар Лигасида гол урди. Шунингдек, Азар фаолиятидаги юбилей 200-тўпини киритишга ҳам эришди.
Эслатиб ўтамиз, у олдинроқ “Лилль” ҳамда “Челси” шарафини ҳимоя қилган ва 2019 йилдан бери “қаймоқранглилар” сафида ўйнамоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Комментарии