Азар айни пайтда дунёнинг энг кучли ҳужумчиси ким эканлигини айтди
19 ноя 2019 00:37
Новости
Азар айни пайтда дунёнинг энг кучли ҳужумчиси ким эканлигини айтди
“Бенземаси йўқ жамоага қарши ўйнаш осонроқ. Бу нарса майдонда яққол сезилади. Чунки унинг майдонда эканлиги рақиб жамоага катта қийинчлик туғдиради. У айни пайтда дунёнинг энг кучли ҳужумчиси. У нафақат ҳужумда фойда келтиради, балки жамоани янада кучлироқ қилади. Агар уни терма жамоага чақиришмаётган бўлишса, бу биз учун яхши (кулади), аммо Карим учун ёмон ҳолат”, дейди Азар.
Илгарироқ “Реал” устози Зинедин Зидан Франция термаси мураббийлар штабини Бенземани термага жалб этмагани учун танқид қилиб чиққанди.
Сўнгра Франция футбол федерацияси президенти Ноэль Ле Гре ҳужумчининг терма жамоадаги фаолияти якунига етгани ҳақида баёнот билан чиқиш қилганди. Бу гап сўзлардан кейин Бенземанинг ўзи воқеалар жараёнига аралашиб, Франция термасидаги фаолияти якунлаш ёки якунламасликни фақат ўзи ҳал қилиш ҳақида гапирганди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии